currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНотариал ҳаракатлар учун паспорт ёки ID карта зарурми?

Нотариал ҳаракатлар учун паспорт ёки ID карта зарурми?

Суд очерклари

calendar

22.01.2026

eye

291

Нотариал ҳаракатлар учун паспорт ёки ID карта зарурми?

Нотариусга боргандим, мендан паспортимни тақдим этишимни сўрашди. Паспортсиз ишингизни ҳал қилиб беролмаймиз дейишди. Шу тўғрими?

 

Йўқ, энди паспортсиз ҳам ишингиз битади. Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 сентябрдаги “Нотариат институтини янада ривожлантириш ва соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–280-сон қарори билан нотариал хизматлар кўрсатишда бир қатор талаблар бекор қилинди.

Унга кўра, 2026 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда Ўзбекистон фуқаролари учун паспорт ёки ID картанининг аслини тақдим этиш талаби бекор қилинган. https://lex.uz/docs/7722035

Бунда фуқароларнинг шахси шахсни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали АКТдан фойдаланган ҳолда идентификация ҳамда биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face ID) орқали верификация қилинади.

Шунингдек, нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда фойдаланиладиган гербли бланкаларни унификация қилиш орқали ягона шаклдаги гербли бланка жорий этилади. Нотариал тарзда расмийлаштирилган барча ҳужжатлар нотариуснинг имзоси, муҳри ва/ёки QR код билан тасдиқланади.

Шу билан бирга, 2026 йил 1 мартдан бошлаб нотариуслар БҲМнинг 1 000 бараваригача (412 млн сўм) бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича ижро хатлари ёзиши мумкин:

— нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаблар;

— ундирувни гаровга қўйилган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги талаблар (ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда);

— ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадал ва тўловлар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаблар.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади. Кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг янги мулкдори ҳақидаги маълумотлар коммунал хизматлар ташкилотларининг электрон ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади ва маълумотлар базаларида янгиланади.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 564

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
897

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
767

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


6-феврал 2026, 09:56
620

Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?

Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.