currencies image

12 917,10 UZS

48,24

usd

currencies image

14 460,69 UZS

64,38

eur

currencies image

160,14 UZS

1,20

ru



АсосийЯнгиликларНотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божи қай тартибда тақсимланади?

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божи қай тартибда тақсимланади?

#NoComment

calendar

15.05.2025

eye

428

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божи қай тартибда тақсимланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарори билан давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божи қай тартибда тақсимланиши белгилаб берилган. Мазкур қарорга асосан давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

74 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

16 фоизи — бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;

10 фоизи — хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг банкдаги ҳисобварағига ҳамда тегишлича адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Мазкур норманинг аҳамиятли жиҳатларидан бири Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига давлат божининг 20 фоизгача бўлган қисмини ўзини ўзи молиялаштириш имконияти мавжуд бўлмаган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар тасарруфида қолдириш ҳуқуқи берилган. Ушбу амалиёт Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаларининг мурожаатларига кўра нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божининг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига келиб тушадиган қисмини 10 фоизгача камайтириш орқали амалга оширилиши мумкин.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдордаги қисми нодавлат нотариал идоралар фаолиятини молиялаштириш учун сарфланади. Давлат божидан ажратмалар эса давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштиришга ажратилади. Шунингдек, давлат божи суммасининг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда қоладиган қисми хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади. Бундан ташқари давлат божининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нотариусларда қоладиган қисми ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатганлик учун ундириладиган пул маблағлари унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Мафтуна Курбанова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: