Ҳуқуқ
17.07.2025
467
Маълумки, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ–85-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 1 июлда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 405-сон қарори шулар жумласидандир.
Мазкур қарорга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлар учун бир қатор имтиёз ва субсидиялар белгиланди.
Хусусан, 2025 йил 1 июндан бошлаб, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган, шунингдек уларга сурдо таржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида 2025 йилдан, қолган ҳудудларда эса 2026 йилдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни расмий иш билан таъминлаган тадбиркорларга 500 миллион сўмгача субсидия ажратилади.
Бунинг учун уларни камида 3 ой давомида расмий иш билан банд қилиш ҳамда уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдордаги иш ҳақи тўлаш шартларига бир вақтда жавоб берадиган меҳнат шароитлари асосида ишга қабул қилган ёки шундай шартлардаги ишга жойлашишига кўмаклашган бўлиши лозимлиги белгилаб берилди.
Шунингдек, эндиликда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида “Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри” юритилади.
Бу орқали, тадбиркорлар бўш иш ўринлари ҳақида маълумот киритиши, тегишли мутахассисликдаги ногиронлиги бўлган шахсларни топиши ва ишга қабул қилиши мумкин, шунингдек, ишлаш истаги бўлган ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилган мурожаатлар асосида реестрга киритилиши мумкинлиги белгиланди.
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига ишлаш истагидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг розилиги асосида уларнинг номидан электрон реестрга киритиш учун электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилди.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда ижтимоий давлат қуришга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг меҳнат бозорида тўлақонли иштирокини таъминлаш нафақат уларнинг ҳаётини енгиллаштиради, балки жамиятда тенглик ва инсонийлик тамойилларини қарор топтиришга хизмат қилади.
И.Абдусатторов,
Тошкент давлат юридик
университети бўлим бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.