currencies image

12 858,15 UZS

58,95

usd

currencies image

14 505,28 UZS

44,59

eur

currencies image

159,71 UZS

0,43

ru



АсосийЯнгиликларОила мустаҳкамлиги нимага боғлиқ? Муаммолар, ечимлар, муҳим масалалар

Оила мустаҳкамлиги нимага боғлиқ? Муаммолар, ечимлар, муҳим масалалар

Ўзбекистон

calendar

13.05.2024

eye

776

Оила мустаҳкамлиги нимага боғлиқ? Муаммолар, ечимлар, муҳим масалалар

Халқимиз азал-азалдан оилани муқаддас билиб, уни авайлаб-асрашга алоҳида эътибор қаратиб келади. Зеро, оилада миллий қадрият ва анъаналар ривож топиши билан бирга, эртанги кунимиз эгалари — фарзандлар камолга етади.

Бугун дунёда 200га яқин давлат бўлса, ҳар бир давлат оилани жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этади.

Замонавий дунёда оилавий қадриятларнинг йўқолиши билан боғлиқ жиддий ўзгаришларга қарамай, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида оила муносиб ёш авлодни тарбиялаш ва миллий қадриятларни асраб келаётган энг муҳим ижтимоий макон мақомини сақлаб қолди.

Зеро, оилавий ришталар мустаҳкам бўлса, жамият мустаҳкамланади.

Шунинг учун БМТ Бош Ассамблеяси 1993 йилда 15 май резолюциясини халқаро оилалар куни деб эълон қилди ва ҳар йили нишонланиб келмоқда.

Ушбу байрамни ташкил этиш ғояси 1989 йилда, турли мамлакатлар жамоатчилиги эътиборини оила муаммоларига қаратиш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси 1994 йилни халқаро оила йили деб эълон қилган ва 1993 йилда бугунги байрамни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Ушбу куннинг ташкил этилиши мамлакатлар жамоатчилиги эътиборини оиланинг кўплаб муаммоларига қаратишга қаратилган. Мазкур байрам халқаро миқёсда  ўтказилиши оилалар билан боғлиқ масалалар тўғрисида хабардорликни ошириш ва оилаларнинг аҳволига таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий ва демографик жараёнлар тўғрисида билимларни чуқурлаштириш имкониятини беради. Тошкент Давлат юридик университети юридик фанлари доктори, ўқитувчи-профессор сифатида бихнинг Ўзбекистон ҳам  Бирлашган Миллатлар ташкилоти аъзоси сифатида ушбу кунни нишонлашини алоҳижа эътироф этаман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 27.06.2018 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида" ги ПҚ-3808-сон Қарорига мувофиқ 15 Май куни республикада ҳар йили халқаро оила куни сифатида кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, жамият ва давлатни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари:

Биринчидан, оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда, ижтимоий шериклик мустаҳкамланмоқда.

Иккинчидан, замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Учинчидан, демографик ривожланиш ва оила фаровонлиги даражасининг ошиши рағбатлантирилмоқда, бугунги кунда ҳар бир оила маҳалла, жамият ва давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Тўртинчидан, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаб қолиш, шунингдек, ҳар бир оилада маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш мақсадида оиланинг тарбиявий салоҳияти мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, ҳар бир оилага таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизими яратилган.

Шу боис,  Ўзбекистонда ҳар йили халқаро оила куни нишонланади, чунки байрамдан мақсад оилавий қадриятларни мустаҳкамлашдан иборат.

Мазкур оилаларга жамият ва давлат томонидан эътиборнинг мантиқий давоми сифатила Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонини  мамнуният билан қайд этмоқчиман.

Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш мақсадида 2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур тасдиқланган.

Жумладан, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун ижтимоий уй-жойларни «Халқпарвар» комиссиялари билан келишган ҳолда таъминланаётгани ҳам таҳсинга сазовордир.

Миллий дастур Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида«, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида», «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқувчи қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган.

Миллий дастурда хотин-қизларнинг ҳуқуқларига инсон ҳуқуқларининг ажралмас бўлаги сифатида қаралади ҳамда у «Инсон қадри учун» тамойилидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

Бахтли ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни асраб — авайлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга “Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилди ва уни 15 Май-халқаро оила куни муносабати билан тақдим етиш тартиби белгиланди.

Ҳа,бугунги кунда бундай оилалар жуда кўп ... қаранг, биз ўзбек аёллари учун қанчадан-қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда... Ҳар йили 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги Давлат мукофоти берилиши, шунингдек, олий таълимнинг бакалавр ва магистр даражаларига давлат грантлари асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилиниши белгиланган.

"Мўътабар аёл" кўкрак нишони ташкил этилиб, ўтган давр мобайнида минглаб фаол аёллар ушбу кўкрак нишони билан тақдирланди.

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичга ўтиш даврида барча аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизими даражасини ошириш, шунингдек, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ўрнини янада мустаҳкамлаш долзарб аҳамиятга эга.

Шу боис ҳам, янгиланган Конституциямизнинг 78 моддасида Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этишини инобатга олиб, республикада яшовчи барча фуқароларнинг анъанавий оилавий қадриятларини ҳурмат қилиши эътироф этилди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятлари деганда фуқароларнинг Конституция ва қонунларга, шу жумладан Оила кодексига зид бўлмаган анъаналари тушунилади.

Конституциянинг 76-моддасида анъанавий оила ва никоҳ муносабатларини сақлаш энг устувор масала сифатида муҳрланишининг мақсади ҳам шунда. Зеро, оила жамиятнинг асосий элементи сифатида инсоний қадриятлар, маданият ва авлодларнинг тарихий давомийлиги, барқарорлик ва тараққиёт омили бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Шарқ уйғониш даври, темурийлар даври Ренессансини дунёга берган ўзбек халқи учун оила ҳамиша муқаддас.

Келажаги буюк фарзандларимизнинг тарбияси-оиладан, уларнинг аҳлоқ одоби эса остонадан бошланади. Биз янгиланган Ўзбекистонда инсон қалри улуғланган жаннатмакон юртда яшамоқда эканмиз, шу Буюк юртга ҳар тамонлама муносиб инсон бўлишимиз, оилаларимизнинг мустаҳкамлигини таъминлашга, фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ўз ҳиссасизни қўшишимиз, оиламизни асраб-авайлаш эса барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарзлигини унутмаслигимиз лозим.

Демак, Мустаҳкам оила йили бутун мамлакатимиз тараққиётида катта тарихий юксалишлар сари йўл очиши шубҳасиз. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради.

Фируза Мухитдинова,

ТДЮУ профессори

Улашиш: