Ҳуқуқ
05.05.2025
89
Оилавий меҳмон уйлари ҳақида маълумотга эгамисиз? Оилавий меҳмон уйи тегишли турар жойда унинг эгаси ўз оила аъзолари ҳамда ташриф буюрувчилар (туристлар) билан бирга яшаши тамойили асосида ташкил этиладиган хусусий уй-жой объекти ҳисобланади. Меҳмон уйи бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача туристларга вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатади, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 метр квадрат ҳисобидан тўғри келадиган турар жой майдонига эга бўлади.
Оилавий меҳмон уйи Туризм қўмитаси томонидан юритиладиган Реестрга киритилгандан сўнг хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай меҳмонхоналар одатда яроқли турар жой биносига эга бўлган ва унда яшовчи хусусий тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомда оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда яратиладиган мажбурий шароитлар белгиланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1. Ташриф буюрувчилар (туристлар) учун умумий фойдаланиш учун санитария-гигиена узели, ванна ёки душ кабинаси, канализация ва маҳаллий иншоотлар, табиий ва сунъий ёритиш воситалари (фонарлар, шамлар) сув таъминотининг мавжудлиги;
2. Меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўт ўчиргичлар ва тиббиёт дори қутисининг ва шошилинч ёрдам хизматларини чақириш имкониятининг мавжудлиги;
3. Туристларнинг қулай ва яхши яшашлари учун бино жойлашган ҳудуднинг қулай ва шинам бўлиши, унга бориш йўллари қаттиқ қопламага (шағалли, ёғочли) эга бўлиши, уйнинг олд томонида «Оилавий меҳмон уйи», «Семейный гостевой дом» ва «Family guesthouse» сўзларини ўз ичига олган ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги номи кўрсатиб ўтилган маълумотлар тахтасининг (ўлчами — энг камида 60 см х 80 см) мавжуд бўлиши;
4. Оилавий меҳмон уйига киришда ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган меҳмон уйининг ягона реестридан кўчирма нусхаси, шошилинч хизматларнинг ва Туризм қўмитаси Call-марказининг телефон рақамлари, кўрсатиладиган хизматлар прейскуранти ҳамда рўй бериши мумкин бўлган табиий ҳодисалар, жойлардаги хавф-хатарлар тўғрисида маълумот;
5. Умумий фойдаланиш учун мобил ёки стационар телефон алоқасининг мавжуд бўлиши;
6. Ташриф буюрувчиларнинг рўйхатга олинишини таъминлаш мақсадида «E-mehmon» — меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастурига уланган бўлиши;
7. Ташриф буюрувчиларни (туристларни) жойлаштириш хоналарида каравотлар ёки матраслар, каравотлар (матраслар) сони бўйича чойшаб-жилдлар мажмуининг мавжудлиги.
Мафтуна Курбанова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.