Life Style
19.08.2024
187
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампнинг қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳарбийлардан фойдаланиш лозимлиги ҳақидаги қарашлари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
2020 йилнинг нотинч ёзида, яъни афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан ўлдирилиши ортидан рўй берган тартибсизликлар пайти ўша пайтдаги президент Доналд Трамп зўравонликлар авж олишининг олдини олиш учун федерал қўшинлардан фойдаланмоқчи бўлгани, аммо унинг ҳарбий ва ҳуқуқий маслаҳатчилари бу фикридан қайтаришгани маълум бўлди. Кейинчалик Трамп маслаҳатчиларининг бу ишидан норози бўлиб уларни «йўқотилганлар» деб атаган.
Собиқ президентнинг ёрдамчилари маълумот беришича, бу ягона ҳолат эмас. Жаноб Трамп бир неча бор чегараларни ноқонуний мигрантлар ва наркотиклардан ҳимоялаш учун ҳарбийларни жалб қилиш ғоясини илгари сурган ҳамда ҳужжатсиз муҳожирларни оёқларидан отиб ташлашни таклиф қилган.
Ҳозирда ҳокимиятга қайтишга интилар экан, Трамп яна катта шаҳарларда жиноятчиликка қарши курашиш учун ҳарбий кучларни жалб қилиш ҳақида сўз очди.
Масалан, ўтган йили Аёва штатидаги сайловолди кампаниясида у «шаҳарлардан жиноятни чиқариб ташлаш» учун федерал кучлардан фойдаланишга ваъда берди, хусусан Нью-Йорк, Чикаго, Лос-Анжелес ва Сан-Франсискони «жиноят уяси» деб атади.
«Кейинги сафар мен ҳеч кимдан маъқуллаш ё тасдиқ кутмайман», деди у.
Ўтган йилнинг кузида The New York Times газетасига берган интервьюсида Трампнинг иммиграция бўйича бош маслаҳатчиси Стивен Миллер Трампнинг мисли кўрилмаган даражадаги иммиграцияни бостириш мақсадида ҳарбий кучларга мурожаат қилиш ғояси мавжудлигини тасдиқлади.
Айни пайтда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари президентликка номзод Трампнинг ушбу баёнотларини мамлакатда мавжуд иммигрантларга қарши кайфиятдан ўз мақсадларида фойдаланиш деб баҳоламоқдалар.
«Трамп иммигрантлар баҳонасида мамлакатда ҳарбий диктатура ўрнатиб, фавқулодда вазиятлардагина рухсат бериладиган ҳарбий кучларга мурожаат қилиш ваколатини суиистеъмол қилмаслиги ҳамда АҚШ фуқароларига қарши ҳарбий куч ишлатмаслигига кафолат йўқ», деди Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқининг ижрочи директори Энтони Ромеро.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.