currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларОналар ҳам фарзанди учун алимент тўлаши мумкинми?

Оналар ҳам фарзанди учун алимент тўлаши мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

21.11.2025

eye

42

Оналар ҳам фарзанди учун алимент тўлаши мумкинми?

Алимент тўлови ҳақида гап кетганда, кўпчиликнинг тасаввурида тўловчи сифатида фақат оталар кўринади. Амалда эса алимент — жинсдан қатъи назар, боланинг ҳуқуқини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий мажбуриятдир. Демак, ота ҳам она ҳам алимент тўловчи бўлиши мумкин.

Ўзбекистон қонунчилигида алимент тўловининг моҳияти белгиланган бўлиб, бола ким билан қолса иккинчи томон унинг таъминотида иштирок этиши шарт. Шу жиҳатдан, агар бола отаси тарбиясида қолса она алимент тўлаш мажбуриятига эга бўлади. Бу қоида барчага тенг татбиқ этилади.

Қачон оналар алимент тўлайди?

а) бола отаси билан яшаса — ажримдан кейин ёки алоҳида яшаш ҳолатида бола отаси билан қолса, онадан алимент ундирилиши энг тарқалган вазият.

б) онанинг болани тарбиялашдан воз кечиши. Аммо она ўз хоҳиши билан болани тарбиялашдан воз кечса, унинг алимент мажбурияти сақланиб қолади.

в) болани суд қарори билан отасига бериш — суд болани қайси ота-она меҳри, шароити ва тарбия имконияти яхши эканини ҳисобга олган ҳолда қарор чиқаради. Агар бола онасига қўйилган талаблар бажарилмаса, суд болани отасига беради ва она алимент тўлайди.

Амалиётдаги муаммолар ва стереотиплар

а) жамиятдаги “алимент фақат оталарга тегишли” деган дунёқараш кўпчилик онани алимент тўловчи сифатида қабул қилмайди. Бу — ўтмишдан қолган ижтимоий стереотип бўлиб, ҳуқуқий тизим ҳамда амалиётга мос келмайди.

б) онанинг иқтисодий қийинчиликлари — ажримдан кейин баъзи оналарнинг ишсизлиги ёки молиявий қийинчиликлари алимент тўлашни қийинлаштиради. Аммо қонун мажбуриятни бекор қилмайди.

в) ота тарафдан алимент талаб қилишдан тортиниш — амалиётда оталарнинг бир қисми судга мурожаат қилишдан уялишади ёки ижтимоий танқиддан қўрқишади. Бу эса бола манфаатига зид.

Даромад бўлмаса ҳам алимент бўйича қарз ҳисобланиб борилаверади.

Нима учун оналар ҳам алимент тўлашга мажбур?

1. Боланинг ҳуқуқини таъминлаш — алимент болага тўланадиган маблағ, ота-она ўртасидаги шахсий келишмовчилик эмас.

2. Ота-она масъулияти тенг — қонунчиликда ота ҳам она ҳам болани моддий ва маънавий таъминлашда бир хил жавобгар.

3. Гендер тенглиги принципи —тарбиявий ва молиявий масъулият жинсга боғлиқ эмас — фақат бола манфаати устувор.

Бу қонунчиликда белгиланган нормалардан бири ва унинг асосий мақсади боланинг талаб-эҳтиёжларини қондиришдир. Жамиятдаги стереотипларга қарамасдан, алимент мажбурияти тенг ва барчага татбиқ этилади. Алимент масаласи ота-она ўртасидаги низолар эмас, балки боланинг кафолатланган ҳуқуқлари эканини тушуниш муҳим.

Гулниҳол Умарова,
«Адолат» МҲАМ ходими

Улашиш: