currencies image

12 920,16 UZS

13,00

usd

currencies image

14 681,18 UZS

38,05

eur

currencies image

158,61 UZS

0,33

ru



АсосийЯнгиликларОролбўйи қишлоқ аҳолиси ерларида сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда

Оролбўйи қишлоқ аҳолиси ерларида сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда

Ўзбекистон

calendar

19.07.2024

eye

309

Оролбўйи қишлоқ аҳолиси ерларида сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда

Орол денгизи экологик инқирозининг оқибатларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишларни давом эттириш Марказий Осиё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Аввало, Ўзбекистоннинг ўзи ушбу йўналишдаги аниқ лойиҳаларни фаол излаб топиб, амалга оширишда пешқадамлик қилгани баробарида, бу жараёнга халқаро ҳамжамиятни ҳам жалб этмоқда.

Бугун давлатимиз раҳбарининг таклиф ва ташаббуслари ортидан Оролбўйи ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини яхшилаш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Қорақалпоғистоннинг Кегейли, Қораўзак ва Чимбой туманларида қишлоқ аҳолисига муқобил даромад манбаи сифатида сув тежовчи технологиялар ўрнатиб берилди.

Ҳар бир туманда 15 тадан оилага жами 45 та томчилатиб суғориш тизимларининг ўрнатилиши Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аҳолига енгиллик яратди, дейиш мумкин. Жумладан, бу технологиялар ўсимликни суғоришни автоматлаштириш, сув ва минерал ўғитлар учун сарф-харажатларни 40-50 фоизга камайтириш, шунингдек, турли ўсимлик касаллигининг олдини олиш ва тупроқ намлигини сақлаш имконини бериб, ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.

Ўсимликларни суғоришда қўл меҳнати сарфланмаслиги аҳолининг анча вақтини тежашга ёрдам бераётгани қувонарли. Ушбу ускуналар ФАО томонидан БМТ Тараққиёт Дастури ва БМТ Болалар Жамғармаси (ЮНИСEФ) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Оролбўйи ҳудудини яшил ва инновацион ривожлантириш орқали ёшларнинг ёрқин келажак сари ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида ўрнатиб берилди.

Қайд этиш керак, лойиҳа БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги траст фонди томонидан молиялаштирилмоқда.  

Оролбўйи минтақасининг иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва табиий ресурслар деградацияси салбий таъсирига кўпроқ мойиллиги барчага маълум. Бу турдаги суғориш усулининг сабзавот ҳосилдорлигига таъсири бўйича тадқиқотлар натижасига кўра, ҳосилдорлик бошқа усулда суғоришга нисбатан ўртача 1 метр квадрат жойдан 20 фоизга юқори бўлади.

Кегейли, Қораўзак ва Чимбой туманларида ўрнатилган томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш борасида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларда ушбу суғориш тизимига қизиқиш ортди.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 552

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


9-апрел 2025, 11:26
1 383

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 11:04
1 359

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


16-апрел 2025, 07:21
1 093

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.