#NoComment
06.05.2026
533

– Паспортимнинг амал қилиш муддати 17 кун ўтиб кетибди. ID карта олишимда паспортимнинг муддати ўтиб кетгани учун жарима тўлайманми?
– 2011-йил 5-январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида”ги Низомга кўра, фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг паспортини бир ой муддатда ID-картага алмаштириши лозимлиги таъкидланган. Сизда паспортингиз муддати тугаганидан кейин уни ID картага алмаштириш бўйича бир ой муддат мавжуд. Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ID карта олиш учун мурожаат қилинг.
Кимлар жаримага тортилмайди?
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга кўра, ўн саккиз ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Ўн саккиз ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Амалдаги қонунчиликка кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс талабларига мувофиқ, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ўз вақтида алмаштирмаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Демак, паспорт муддати тугаб, у янгиланмаган бўлса, фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 223-моддасида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID-картасиз, амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасиз (яшаш гувоҳномасисиз), амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган идентификацияловчи ID-картаси (яшаш гувоҳномаси) билан яшаши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Паспорт муддати ўтиб кетса, одатда жарима қўлланилади. Шунинг учун фуқаролар ҳужжатларининг амал қилиш муддатига эътиборли бўлишлари ва уни ўз вақтида янгилашлари керак. Бу нафақат жаримадан қутқаради, балки турли расмий ишлар ва хизматлардан фойдаланишда муаммоларни ҳам олдини олади.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Меҳнат шартномасининг муддатлари қандай белгиланади? Муҳим 5 қоида
Меҳнат кодексининг 110-моддасида меҳнат шартномаси қандай муддатда тузилиши мумкинлиги белгиланган.