Ўзбекистон
20.11.2026
56

Президент Шавкат Мирзиёев 19-ноябрь куни Тошкент шаҳридан Паркент туманига электропоездда келди.
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, пойтахт билан Паркент туманини боғлаш мақсадида янги электрлаштирилган темир йўл линияси қурилди. Жорий йилнинг сентябрь ойидан Тошкент – Паркент йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилган.
Мазкур темир йўл пойтахт ва Паркент ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш билан бирга аҳолининг ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш, туманнинг туристик жозибадорлигини ошириш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Лойиҳа доирасида 535,4 миллиард сўм ҳисобидан 24 километрлик Байтқўрғон – Паркент электрлаштирилган темир йўл линияси қурилди. Битта янги бекат, учта кўприк, автомобил йўл ўтказгичи, 77 та сув ўтказиш иншооти ҳамда 16 та автомобил ва темир йўл кесишмаси барпо этилди.
Шунингдек, 24 километрлик контакт тармоғи ва электр узатиш линияси қурилди. Лойиҳа натижасида 40 та янги иш ўрни яратилди. Тошкент ва Паркент ўртасидаги умумий масофаси 57,6 километр бўлган йўналишда олтита вагондан иборат замонавий “ЭП3Д” электропоезди қатнамоқда.
Қиймати 124 миллиард сўмлик поезд 586 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.
Электропоезд Тошкентдан Паркентгача бўлган масофани 1 соат 13 дақиқада босиб ўтади. Йўл ҳақи 10 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, ушбу йўналишдаги такси хизмати ўртача нархидан 2,5 баробар арзон. Янги йўналишда кунига 2 минг нафаргача, йилига эса 300 минг нафар йўловчини ташиш имконияти мавжуд.
Электропоездда йўловчилар учун замонавий шароитлар яратилган. Вагонлар иқлим назорати тизими, қулай ўриндиқлар, USB қувватлаш нуқталари ва бепул Wi-Fi билан жиҳозланган.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Рейс кечиктирилса қандай ҳуқуқларингиз бор?
Рейснинг кечиктирилиши йўловчилар учун турли ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади.