currencies image

12 793,38 UZS

10,43

usd

currencies image

13 595,52 UZS

81,51

eur

currencies image

130,73 UZS

0,09

ru



АсосийЯнгиликлар“Ремонт”га мажбуран пул йиғиш тақиқланади: муҳим 4 қоида

“Ремонт”га мажбуран пул йиғиш тақиқланади: муҳим 4 қоида

Ҳуқуқ

calendar

03.06.2024

eye

902

“Ремонт”га мажбуран пул йиғиш тақиқланади: муҳим 4 қоида© Фото: Hudud24.uz

Фарзанди мактабга борадиган ҳар қандай ота-онага турли пул йиғимлари масаласи жуда яхши таниш. Синф фонди, мактаб фонди, таъмирлаш, обуна, металлолом ва ҳоказо учун бир йилда анча-мунча сумма бериб қўйилади. Ҳеч бир мезонларда кўрсатилмаган ва ҳеч қаерда қайд қилинмайдиган ушбу маблағларни ота-оналардан талаб қилиш қонунийми? Шундай шароитда фуқаролар қандай йўл тутишлари керак? Hudud24.uz муҳим қоидаларни эслатади.

Биринчидан, янги таҳрирдаги Конституциянинг 50-моддасига кўра давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.

“Таълим тўғрисида”ги Қонунга кўра жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади.

Мазкур кафолатни амалга ошириш шаклларидан бири давлат томонидан таълим ташкилотларини ривожлантириш ҳисобланади.

Кўриб турганимиздек, давлат мактабларида бепул таълим олиш конституциявий ҳуқуқ ҳисобланади.

Иккинчидан, “Таълим тўғрисида”ги Қонунда, давлат таълим муассасаларини молиялаштириш (мактаблар ҳам шунга киради) республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан, кадрлар буюртмачиларининг маблағлари ҳисобидан, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Учинчидан, Президент қарори билан Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил қилинган, мазкур компания боғчалар ва мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.

2024 йилда 4100 та мактабни, 1020 та мактабни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари молиялаштирилиши бўйича параметрлар тасдиқланган.

Бундан ташқари, Президент қарори билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичларига кўра, 2024 йилда 598 та мактабда қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган.

Мазкур ишлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

– ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;

–  Давлат бюджети маблағлари;

– халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари;

– ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари;

– қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Тўртинчидан, Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом талабларига кўра, таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

Мактабларга беғараз ҳомийлик қилиш истагида бўлган фуқаролар буни қонуний йўл билан, яъни ҳомийлик маблағларини мактабнинг ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда расмийлаштиришлари мумкин.

Ҳозирги кунда мактабларда Кузатув кенгашлари фаолият юритмоқда. Кенгаш таркибига ўқувчиларнинг ота-оналари орасидан камида 2 нафар, собиқ битирувчилар орасидан 2 нафар ва нафақадаги собиқ педагоглар орасидан 1 нафар ҳамда ҳомийлар орасидан 2 нафар аъзо киритилади.

Кузатув кенгаши аъзолари директорнинг даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш ҳуқуқига эга.

Юқоридагилардан кўриш мумкинки, мактабда ҳам боғчада ҳам таъмирлаш ишлари учун пул йиғиш қатъиян тақиқланади. Мазкур объектларни таъмирлаш учун давлат томонидан етарлича маблағлар ажратилади.

Шундай экан, ажратилган маблағларнинг ўз манзилига тўлиқ етиб боришида нафақат давлат назорат органлари, балки жамоатчилик, хусусан, ота-оналарнинг ҳам ҳушёрлиги ва масалага масъулият билан ёндашуви талаб этилади.

Пул сўралганда асос талаб қилиш, ажратилаётган маблағлар қаерга кетаётгани билан қизиқиш, зарур ўринларда тегишли органларга мурожаат қилиш орқали ота-оналар жамоаси мазкур маиший коррупцияга қарши қонуний йўл билан курашишлари ва ушбу иллатга узил-кесил барҳам берилишига ҳисса қўшишлари мумкин.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2024, 09:29
1 215

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 06:15
1 061

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


27-октябр 2024, 04:36
971

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
959

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.