#NoComment
09.03.2024
1 498

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида рўзадорлар учун соғлом овқатланиш бўйича тавсиялар, хусусан саҳарлик ва ифторлик учун таом тайёрлашга доир маслаҳатлар ишлаб чиқилди.
Жумладан:
Рўзадорлар ёғли маҳсулотлар, айниқса, чарви ёки қуйруқли гўшт, қатламали, ёғ/маргарин ёки сариёғ қўшилган хамирдан тайёрланган таомлар истеъмолини камайтириши керак.
Масаллиқларни қовуриш ўрнига, овқат тайёрлашнинг бошқа, масалан, буғда, соусда пишириш, кам миқдордаги ёғда қовуриб, печда қизартириш каби усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Таркибига меъёрдан ортиқ туз қўшилган озиқ-овқатларни истеъмол қилманг:
Сосиска, колбаса, дудланган, қайта ишланган ва тузланган гўшт;
балиқ маҳсулотлари,
зайтун меваси, шўр бодринг,
тузли пишлоқлар, газаклар,
майонез, кетчуп ва хантал қўшилган салатлар,
соуслар шулар жумласидандир.
Овқат тайёрлашда туздан иложи борича камроқ фойдаланиш ва туздонни стол устидан панага олиб қўйиш тавсия этилади.
Пиширилаётган таомлар таъмини яхшилаш учун турли ўт ва зираворлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, рўзадорларга кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда салқин ва соя жойларда қолиш ҳамда қуёшда узоқ юрмаслик тавсия этилади.
Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш мақсадга мувофиқ, чунки кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кўп тер ажралишига сабаб бўлади.
Шу боис, кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса камида 10 стакан сув ичиш тавсия этилади.
Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.
Бодринг ва помидор салати ҳам серсув маҳсулотлардан тайёрлангани учун фойдали ҳисобланади.
Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Таркибида кофеин мавжуд бўлган кофе, чой, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайиши (дегидрация)га олиб келади.
Шунингдек, газланган шакарли ичимликлар калорияга бой бўлишини эсдан чиқармаслик зарур. Кун давомида жуда кўп ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлар сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.
Рамазонда ушбу тавсияларга амал қилинса, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
2030 йилга бориб дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин, деган хулосага келиб, соғлом овқатланиш бўйича янги тавсияларини эълон қилди.
Аҳолига мобил иловалар орқали соғлиғи ва овқатланишини назорат қилиш ўргатилади
Иш жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва соғлом овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратилади.