Ҳуқуқ
05.05.2025
62
Юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш — ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Агар шундай фаолият олиб бориш жараёнида катта бўлмаган назорат қилинмайдиган даромад олинса, ҳуқуқбузарлик ашёлари (яъни, мазкур фаолиятда фойдаланилган воситалар, товарлар ва бошқа ашёлар) мусодара қилиниб, шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробаридан етти баробаригача миқдорда жарима солинади.
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик анча миқдорда назорат қилинмайдиган даромад олиш билан содир этилган бўлса, ашёлар мусодара қилиниб, етти баробардан ўн баробаригача миқдорда жарима белгиланади.
Фаолият орқали кўп миқдорда назорат қилинмайдиган даромад олинган ҳолларда эса, бу оғирроқ ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, ашёлар мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробаридан эллик баробаригача жарима солиниши мумкин.
Бироқ, агар шахс ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган бўлса ва у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кун ичида:
— давлатга солиқлар ва йиғимлар кўринишида етказилган зарарни ихтиёрий равишда қопласа;
— тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтса;
— зарур рухсатномалар ва лицензияларни расмийлаштирса, у ҳолда ушбу шахс жаримадан ва фаолиятда фойдаланилган ашёларни мусодара қилишдан озод этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.