currencies image

12 707,95 UZS

57,69

usd

currencies image

14 099,47 UZS

115,87

eur

currencies image

140,95 UZS

1,01

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандлик мактаб ўқувчилари нуфузли CyberU лойиҳаси ғолибига айланишди

Самарқандлик мактаб ўқувчилари нуфузли CyberU лойиҳаси ғолибига айланишди

Ўзбекистон

calendar

26.07.2024

eye

136

Самарқандлик мактаб ўқувчилари нуфузли CyberU лойиҳаси ғолибига айланишди

Самарқанд шаҳридаги 45- ва Тойлоқ тумани 15-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчилари Темур Мирзабаев ва Парвиз Матлабов дунёга машҳур CyberU платформасида ташкил этилган “Young CS Stars 2024” лойиҳасининг ғолибига айланишди.

2024 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда рақамлаштириш ва рақамли технологияларга ўргатишни жадаллаштириш, ёшларимизнинг халқаро лойиҳаларда иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган эди.

Самарқандлик ёшлар мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, жаҳон миқёдсидаги турли лойиҳаларда фаол қатнашишмоқда. Жумладан, Темур ва Парвиз иштирок этган мазкур лойиҳада 35 дан зиёд мамлакатдан 100 га яқин иштирокчи қатнашган бўлиб, уларнинг кўпчилиги 20 дан 25 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. Ўзбекистонлик икки мактаб ўқувчиси ёш бўлишига қарамай, мазкур лойиҳа ғолибига айланишди ва эндиликда мазкур халқаро платформа таркибидаги ProjectLab дастури асосида ўз дастурий таъминотларини яратиши ва бевосита хорижий инвесторларга тақдим қилиши мумкин.

Ўқувчиларга илмий раҳбарлик қилган халқаро эксперт Мухаммадхон Солиевнинг айтишича, мамлакатимизда сўнгги йилларда инглиз тили ва IT фанлари чуқурлаштириб ўргатилаётганлиги, ҳаттоки мамлакатимизнин энг олис ва чекка ҳудудларида ҳам хорижий тилларни ўрганишга ихтисослашган тил марказлари ва IT-паркларнинг ташкил этилганлиги ёшларимизнинг IT соҳасида жаҳон бозорига чиқишида туртки бўлмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

13-август 2024, 13:32
4 002

Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?

Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?


17-август 2024, 12:47
1 223

Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?

Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.


19-август 2024, 04:06
1 214

Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади

Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.


20-август 2024, 12:40
1 177

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.