currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас”. Маданият вазирлиги санъаткорларга уй олишда ёрдам берилиши ҳақдаги хабарларга изоҳ берди

“Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас”. Маданият вазирлиги санъаткорларга уй олишда ёрдам берилиши ҳақдаги хабарларга изоҳ берди

#NoComment

calendar

10.11.2023

eye

1 410

“Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас”. Маданият вазирлиги санъаткорларга уй олишда ёрдам берилиши ҳақдаги хабарларга изоҳ берди© Фото: hudud24.uz

Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларга “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу қарор лойиҳаси турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Бунга нисбатан Маданият вазирлиги муносабат билдирди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонуни 3-моддасида ўз касбий фаолиятини маданият ташкилотларида амалга оширувчи жисмоний шахс маданият ходими, касбий ёки нокасбий асосда (ҳаваскорлик асосида) маданий фаолиятнинг бир ёхуд бир неча йўналиши бўйича ижодий фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахс ижодкор эканлиги кўрсатиб ўтилган. Маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ижодкорлар, шунингдек,  ушбу соҳада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 76-мақсадида белгиланган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ–112-сон қарори 11-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ушбу ҳудудда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ–33-сон Фармонига мувофиқ белгиланган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилиши белгилаб қўйилган. “Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда иддао қилинаётганидек, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг ҳаммаси ҳам бир хилда тўй-ҳашам, туғилган кун ва ёки бошқа тадбирларда хизмат кўрсатиш, қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас. Лекин шунга қарамай, улар ўз касбига меҳр қўйиб, фидойилик билан меҳнат қилмоқда. Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқ саҳифалари, расмий нашрлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш  порталида маданият ва санъат соҳаси вакиллари шаъни ва қадр-қимматини камситиш ёки ёлғон, шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш каби ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаган ҳолда қонунчилик ҳужжатлари юзасидан асосланган таклиф ва мулоҳазалар билдирилишини сўраб қоламиз”, – дейилади муносабатда. Қўшимча қилинишича, бугунги кунда маданият ва санъат соҳасида 36 мингдан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради. Улардан 850 нафардан зиёди олий таълим тизимида, 2500 нафари ўрта ва ўрта махсус таълим тизимида, 12 минг нафардан ортиқ ўқитувчилар болалар мусиқа ва санат мактабларида, 9 минг нафардан кўпроқ мураббийлар маданият марказларида, 6 минг нафардан ортиқ ижодкорлар театр ва цирк соҳасида, 2 900 нафардан ортиқ санъаткор ва ижодкорлар консертлар ўтказиб келмоқда. Шунингдек, халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаб, маданият ва санъат соҳаси ривожига катта ҳисса қўшаётган маданият ва санъат соҳаси вакилларининг аксарияти узоқ йиллардан буён оилавий ётоқхоналарда ва ижара уйларда яшаб келишмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 400

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 150

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
919

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
898

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.

Мавзуга доир янгиликлар: