Тармоқда нима гап?
18.10.2025
23
Спиртли ичимлик келтирадиган моддий ва маънавий зарар ҳақида кўп гапирилади. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мастлик оқибатида юз берадиган мудҳиш ҳодисалар хусусида бонг урилади. Бироқ ҳамюртларимиз орасида бундан хулоса чиқармаётганлар борлиги ачинарли ҳолат. Яқинда жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан юборилган маъмурий иш ҳужжати кўриб чиқилди.
Суд жараёнида очиқланишича, К.Ж. исмли ҳайдовчи шу йилнинг 22 февраль куни, ярим тунда ўзига тегишли енгил автомашинасида Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилганда ҳайдовчининг спиртли ичимлик ичгани гумон қилинган. Шундан сўнг у тиббий кўрикдан ўтказилганда спиртли ичимлик ичганлиги тасдиқланган.
Ҳуқуқбузар К.Ж. суд мажлисида хато иш қилганини тан олиб, ҳақиқатан ҳам бироз спиртли ичимлик ичиб, машина бошқарганини айтди, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини, қилмишининг оқибатини тушуниб етганини, оилавий шароитини ҳисобга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Суд ушбу маъмурий иш юзасидан тўпланган ҳужжатларни текшириб чиқди. Суднинг қарори билан К.Ж. маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган, деб топилди. Унга 15 миллион сўм жарима ва 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мана, ичкиликнинг оқибати! Оиланинг ками-кўстига ишлатиш мумкин бўлган, фарзандларнинг еб-ичишига, таълим-тарбиясига сарфласа бўладиган 15 миллион сўм ҳавога учди. Агар тирикчилиги киракашлик орқасидан бўлиб турган бўлса-чи...
Хуллас, ичкилик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган, олиб келмайди ҳам. Шундай экан, вақтида хулоса қилайлик. Зеро, ўзимизнинг ҳам, ўзгаларнинг ҳам ҳаётига хавф солмайлик!
Ёрбек ИСКАНДАРОВ,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби
Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.
Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.
1 октябрдан нималар ўзгаради?
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.