currencies image

12 957,01 UZS

11,33

usd

currencies image

13 485,66 UZS

6,60

eur

currencies image

132,13 UZS

0,19

ru



АсосийЯнгиликларСенат 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Ўзбекистон

calendar

18.12.2024

eye

247

Сенат 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 декабрдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб,  Сенатгаю борилганди. Сенатнинг 18 декабрдаги ялпи мажлисида қонун муҳокама этилиб, маъқулланди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Таъкидланишича, 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий соҳа хизматлари сифатини янада ошириш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган. Унга кўра 2025 йилда иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Хусусан, қонунда ўрта муддатда коньсолидатсиялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик вазифасидан келиб чиқиб, 2025 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 431 триллион сўм, харажатлар эса 480,5 триллион сўм миқдорида шакллантирилган.

Давлат бюджети даромадлари 308,5 триллион сўмни, харажатлари эса 344,8 триллион сўмни ташкил этмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) тегишинча 66,4 триллион сўм ва 62,8 триллион сўм миқдорида режалаштирилмоқда.

Қонунда кейинги йилда ҳамхаражатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган бўлиб, давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи ёки 177,7 триллион сўми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Сенаторлар қонунни муҳокама қилиш жараёнида бюджет даромадларини оширишга, бюджет маблағларини мақсадли сарфлашга алоҳида эътибор қаратди ва ўз фикрларини билдирди.

Қонунда 2025 йил учун давлат бюджети харажатларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун 3,6 триллион сўм кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш соҳасига эса 41,3 триллион сўмни ёки 2024 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 19,8 фоизга ошган ҳолда ажратиш режалаштирилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
983

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
938

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


9-январ 2025, 06:35
807

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.


10-январ 2025, 11:32
696

Интизомий жазони бериш тартиби ва ҳуқуқий асослари

Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди.