Ўзбекистон
23.08.2023
1 377

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи куни рафиқаси билан бирга Фузулий шаҳрига келди.
Олий мартабали меҳмонларни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси кутиб олди.
[caption id="attachment_18644" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
[caption id="attachment_18645" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Шаҳар буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Фузулий шарафига номланган.
Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларигача Фузулий туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланган. Бу ерда кутубхоналар, маданият уйлари, музейлар, театрлар, боғлар ва бошқа маданий объектлар фаолият юритган.
[caption id="attachment_18646" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
2020 йилда Фузулий тумани ва шаҳрида кенг кўламли тикланиш ишлари бошланди.
[caption id="attachment_18647" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Шаҳарда халқаро аэропорт, замонавий турар-жой мажмуаси, тиббиёт ва таълим муассасалари қуриб битказилди. Фузулийни тиклаш ишларини 2026 йилгача якунлаш режалаштирилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, биринчи хоним Меҳрибон Алиева Фузулий туманида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этди.
[caption id="attachment_18648" align="alignnone" width="750"]
ФОТО: UzA[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.