Life Style
13.06.2024
2 489
Виза маълум бир давлатга кириш ва яшаш учун расмий рухсатномадир. Бу ҳужжат одатда фуқарога борадиган мамлакатининг элчихонаси ёки консуллиги томонидан берилади.
Шунингдек, турли хил визалар мавжуд, уларнинг тартиби ва шакли, сафар мақсади билан белгиланади. Одатда туристик, талабалик ва хорижда ишлаш учун керак бўладиган визалардан кўп фойдаланилади.
“Spot” кенг тарқалган Шенген визаси ва унга қайси мамлакатлар кириши, мазкур визани нима учун олиш лозимлиги, керакли ҳужжатлар ва нархлари ҳақида маълумот беради.
Шенген ҳудудини тузиш 1985-йил 14-июнда Европа Иттифоқининг бешта давлати — Франция, Германия, Белгия, Нидерландия ва Люксембург ўртасида ҳукуматлараро лойиҳа сифатида бошланган ва аста-секин дунёнинг эркин саёҳат ҳудудига айланган.
Шенген — бу Люксембургдаги Германия ва Франция билан чегарадош кичик қишлоқ номи, у ерда 1985−1990 йилларда Шенген шартномаси ва конвенцияси имзоланган.
Бу виза тури Шенген давлатларига эркин кириш, бир мамлакатдан бошқасига саёҳатни чегара назоратисиз амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Шенген ҳудуди 27 та мамлакатдан иборат бўлиб, деярли бутун Европани қамраб олади. Бу давлатларга қуйидагилар киради:
Визанинг энг кенг тарқалган турлари А, Б, C ва Д тоифалари саналади. А турдаги визалар Шенгенга аъзо бўлмаган мамлакатлар фуқароларига Шенген давлатларида жойлашган аэропортларнинг халқаро зонасида транзит ўтиш ёки боғланувчи рейсни кутиш имконини беради. Бу типдаги визага эга бўлганлар Шенген давлатига кириши мумкин эмас, сабаби улар фақат аэропортларда ҳаракатланиш учун мўлжалланган.
Б турдаги визалар беш кундан кам давом этадиган саёҳатларга тегишли бўлиб, “транзит” шарти билан C турига алмаштирилди. C тоифа визаси қисқа муддатли виза бўлиб, у кенг тарқалган. Уни Шенген зонасига кирувчи давлатнинг виза хизматлари (элчихоналар, консулликлар, тайинланган ташқи провайдерлар) орқали олиш мумкин. Бу виза олувчига Шенген ҳудудида 90 кундан камроқ вақтга қолиш ёки эркин саёҳат қилиш имконини беради.
Саёҳат мақсадига кўра, C тоифали виза қуйидагича бўлиши мумкин:
Миллий виза — бу Д тоифадаги узоқ муддатли виза ҳисобланади. Шенген мамлакатларида 90 кундан ортиқ (1 йилгача) ўқиш, ишлаш ёки яшашни истаган ҳар қандай чет эллик учун олиш мажбурийдир.
Шенген мамлакатлари ҳудудига кириш мақсадига қараб тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати мавжуд. Улар ҳар бир давлат учун ҳар хил, бироқ умумий талаб қилинадиган ҳужжатлар қуйидагилар:
- Шенген визаси анкетаси (тўлиқ тўлдирилган ва имзоланган шаклда);
- иккита фотосурат;
- паспорт (виза штампини босишга бўш вароқнинг мавжудлиги) нусхаси;
- транспорт чиптаси (авиачипталар ёки бошқа турдаги автовоситалар санаси ва нусхаси);
- турар жой (меҳмонхона бронь қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат);
- шунингдек, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлганлар учун 80 евро ёки 40 евро миқдорида виза тўлови тўлаганлик чеки;
- 30 минг еврогача бўлган тиббий харажатларни қоплайдиган саёҳат ва тиббий суғурта мавжудлиги.
Молиявий ҳолат бўйича банк ҳисоб варағидан кўчирма, саёҳатни қопловчи маблағ мавжудлиги, шунингдек, иш жойини тасдиқловчи ҳужжат ҳам сўралади.
Эслатма: талаб этилаётган ҳужжатлар мурожаат қилинаётган элчихоналар қоидаларига кўра фарқланиши мумкин.
Шенген визасига мурожаат қилиш саёҳат қилишни режалаштиришдан 6 ой олдин амалга оширилгани маъқул. Шунингдек, агар Франция ёки Германия каби кўп сонли аризалар келиб тушадиган мамлакатга мурожаат қилинадиган бўлса, кўриб чиқиш муддати узайиши мумкин. Йилнинг гавжум вақтларида ва ёзги таътил даврида (июлдан августгача) бу муддат янада узаяди.
Виза учун аризаларни кўриб чиқилишга камида 15 кун керак бўлади. Муайян ҳолатларда, элчихоналар визани 30 кун давомида кўриб чиқишади, фавқулодда вазиятларда бу вақт 60 кунгача чўзилиши мумкин.
Рад этиш даражаси бор-йўғи 1% бўлган Литва давлати Шенген визасини бериш бўйича энг юқори кўрсаткичга эга. Шунингдек, бу рўйхатда Эстония, Финландия ва Исландия ҳам бор.
Шенген визасига ариза топшириш учун тўлов мавжуд. Бу 12 ёшдан ошган Ўзбекистон фуқаролари учун 80 евро(мақола нашр қилинган вақтдаги курс билан $86) ни, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга эса 40 евро (мақола нашр қилинган вақтдаги курс билан $43)ни ташкил қилади. Нарх ҳар уч йилда бир марта кўриб чиқилади. 6 ёшдан кичик болалар учун бепул.
Агар 24 ёшдан кичик фуқаролар конференция, спорт ва маданий тадбирларда ёки нотижорат ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган саёҳатларда иштирок этадиган бўлса, тўловлар бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, виза учун ариза рад этилса, тўлов қайтарилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.