Ўзбекистон
15.01.2024
763

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 62,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан-заправка эгалари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли Боёвут тумани «Беруний» маҳалласида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида тижорат мақсадларида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, ҳисоблагич приборидан ташқари газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан уланган. Ноқонуний равишда 62,5 млрд. сўмлик 41 млн 666 минг метр табиий газни ўғирлагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.

Бундай қоида бузганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?
Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ етказиб берилади.
Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади.
Мазкур қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Шунингдек, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?
Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади
Электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз қолмоқда.
Барча метан “заправка”ларнинг фаолиятига чекловлар киритилмоқда
АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади.
Тошкентнинг 3 тумани аҳолиси 2 кунга газсиз қолади
Бунга қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Тошкентнинг 6 тумани газсиз қолади
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик мақсадида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.