currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларСоч эктиришда донор сочидан фойдаланиш мумкинми?

Соч эктиришда донор сочидан фойдаланиш мумкинми?

Life Style

calendar

05.09.2024

eye

227

Соч эктиришда донор сочидан фойдаланиш мумкинми?

Соч — инсоннинг ярим хусни. Унинг ортиқча тўкилиши эса кўпчиликда психологик муаммоларни келтириб чиқаради. Шу боис бугун бу ҳолатнинг олдини олиш учун замонавий тиббиёт беморларга соч экиш амалиётини таклиф этмоқда.

Хўш, бунда нималарга эътибор бериш керак? Ушбу муолажа ўтказилган инсонлар нималардан эҳтиёт бўлишлари лозим? Кимларда бу амалиётни амалга ошириш мумкин эмас?

Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, трихолог Миннура Қодирова жавоб берди.

— Авваллари соч тўкилиши асосан 40 ёшдан кейин кузатилган бўлса, ҳозирга келиб, бу ҳолат ёшлар ўртасида ҳам кўп учрамоқда, — дейди мутахассис. — Ҳатто, мижозлар орасида 20 ёшгача бўлган йигитларни ҳам учратиш мумкин.

Соч эктириш учун, энг аввало, тажрибали мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ушбу амалиёт жуда нозик ҳисобланади. Малакали мутахассис эса сизга бу борада зарур тавсияларни бера олади.

Мазкур муолажа ўтказилган мижозлар 7-10 кун давомида жисмоний ва асабий зўриқишлардан тийилиши керак. Шунингдек, соч терига ўрнашиб, яхши жойлашиб олгунига қадар спорт залларига чиқиш, оғир машғулотларни бажариш мумкин эмас.

Сочни ювиш масаласига келсак, ортиқча кимёвий моддалар қўшилмаган болалар шампунидан фойдаланиш тавсия этилади. Фақат амалиётдан бир ой ўтгандан сўнг, сочларни исталган шампунда ювиш мумкин.

Шуни айтиш керакки, соч бошқа организмда умуман ривожланмайди. Шу боис беморнинг энг яқин инсонлари ҳам унга донор бўла олмайди. Агар мижознинг донорлик қисмида толалар сийрак бўлса, соқол ва кўкрак қафаси соҳасидан тук олиб ўтказилади.

Мазкур амалиётни бажаришга қарши бир қанча кўрсатмалар мавжуд. Мисол учун, қон ивиш тизимидаги касалликлар, аллергик реакциялар ҳамда қандли диабетнинг хавфли турларида соч экиб бўлмайди. Қолаверса, 15 ёшдан кичик болаларда ҳам бу муолажани ўтказиш тавсия этилмайди.

‼️Соч тўкилмаслиги учун бир қанча салбий омиллар – нурланиш, нерв толалари зарарланиши, микроэлементлар етишмовчилиги ҳамда витаминлар танқислигидан сақланиш лозим.

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 169

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
936

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
867

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
851

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.