Life Style
17.03.2026
107

Интернетда уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш, жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар қилиш ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи материаллар тарқатганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланяпти.
Ўзбекистонда ўзи содир этган ҳуқуқбузарликни интернетда тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Қонунчилик палатаси тегишли қонунни 17 март куни қабул қилиб, Сенатга юборди.
Қонунга кўра, шахснинг ўзи содир этган ҳуқуқбузарлигини оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида тарқатиши – маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқбузарлик санкцияси ҳозирча очиқланмади.
Ушбу қонун билан, шунингдек, интернетда уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатларни содир этиш, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш ҳамда ижро ҳаракатлари давомида хатланган мулк билан боғлиқ қонунга хилоф ҳаракатлар учун ҳам маъмурий жавобгарлик киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда феврал ойи бошида кўриб чиқилганди. 17 март кунги йиғилишда айтилишича, лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг фикрлари асосида унинг айрим нормалари аниқлаштирилди ҳамда таҳририй жиҳатдан такомиллаштирилди.
Бу орқали ахборот маконида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни тарғиб қилиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек мазкур турдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.