Ҳуқуқ
26.07.2024
172
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ 27-сон Фармони билан спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разядларини бериш бўйича давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатиш йўлга қўйилган.
Ариза берувчи спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади.
Спорт унвонларини олишда:
-агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
-расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлари (сертификатлари), ушбу мусобақа баёни (протокол) нусхаси;
-спорт унвонини бериш тўғрисидаги тақдимнома;
-спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
Спорт разрядларини олишда:
-агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
-спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимнома;
-расмий спорт мусобақаларидаги ютуқлари акс эттирилган дипломлари (сертификатлари) нусхаси (агар мавжуд бўлса);
-спорт паспортининг нусхаси (агар мавжуд бўлса).
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи ма’лумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, Мобиль-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига юборилади.
Дунёда янги технологияларнинг жорий этилиши, коммуникациялар тизимидаги кенг қамровлилик спортдаги натижаларнинг очиқлигини, спорт унвонлари ва спорт разрядларини адолатли олишга зарур шарт-шароитлар яратиш лозимлигини тақозо этмоқда.
Мамлакатимизда профессионал спорт билан тизимли тарзда шуғулланиб, маълум бир натижаларга эришиб келаётганларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш бўйича меъёрлар билан танишиш имконияти яратилди.
Қудратов Сайфутдин,
Шўрчи туман адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази директори
Улашиш:
Бошқалар
Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?
Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?
Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?
Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.
Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади
Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?
Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.