Ҳуқуқ
05.03.2025
5 421

Жорий йил 3 мартдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади?
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.
Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутақо бепул.
2. Субсидия олиш учун даромад қанча бўлиши лозим?
Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади.
Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:
— Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан 8 бараваригача;
— Тошкент шаҳрида – МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлиши зарур.
— МҲТЕКМ – 1 155 000 сўм.
3. Битта оила аъзосининг даромади етмаса, бошқаларникини қўшиб ҳисоблаш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
4. Cубсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади?
Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори.
Иккинчиси, ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд эмаслиги.
Учинчиси, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар:
— «labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти;
— олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими;
— профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари;
— ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги (30 ёшдан ошмаган фуқаролар);
— ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ва/ёки ёлғиз оналар) тоифасига мансублиги.
Тўртинчидан, “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтган шахслар.
Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 35 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.
5. Қайси ҳолатларда субсидия берилмайди?
Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:
— аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
— маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
— илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида;
— жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
— ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида;
— аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда.
Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин.
Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.
6. Бошланғич тўлов ва кредит фоизи қанча?
Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади.
Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг Марказий банк асосий ставкасидан (13,5%) ошган миқдор қоплаб берилади.
Квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги бошланғич тўлов тўланади. Шундан давлат бюджетидан тўлаб бериладиган субсидия ва уй-жой қийматининг камида 5 фоизи қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан шакллантирилиши керак.
7. Кредит миқдори қанча?
Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млнни ташкил қилади.
Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин.
Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди.
Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш тартиби қандай?
Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), лекин кейинчалик захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ходим, агар у ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) кундан эътиборан кўпи билан уч ой ўтган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиш ҳуқуқига эга.