Ўзбекистон
23.08.2023
1 868

Супер-контрактда ўқимоқчи бўлган талабалар нималарни билиши кераклиги, муҳим қоидалар эслатилди. Табақалаштирилган контракт тўлови абитуриентга қанча балл етмай қолганига боғлиқ. 1 баллгача етмаганлар базавий тўлов-контрактининг 1,5 баробарини; 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар 2,0 баробарини; 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар 2,5 баробарини; 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар эса 3,0 баробарини тўлайди. 4,05 баллгача етмаган, лекин 56,7 баллдан кўп тўплаган абитуриентлар. Бу тоифадаги абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари базавий контракт миқдорига қараб белгиланади. Бу нарх ҳам йўналишларга қараб фарқланади. Масалан, ўтган йили энг қиммат нархлардан бири юриспруденцияда — контрактнинг 25 баробари бўлган. Педагогикада эса 8 баробар қилиб белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Абитуриентларнинг салкам 57 фоизи бештагача таълим йўналишини танлаш орқали талаба бўлди
180 минг нафарга яқин абитуриент умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган.
77 фоиз давлат гранти учун ажратилган ўринлар жорий йилги мактаб битирувчилари томонидан эгалланди
Мактаб битирувчиларининг 25 фоизи эса жорий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий ОТМлари талабаси бўлган.
Янги ўқув йилида 193 421 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинди
Шундан 42 655 нафари давлат гранти, 150 766 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
Супер контракт учун шартнома бериш бошланди
Шартнома учун аризалар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн шакллантирилади.