currencies image

12 910,15 UZS

14,77

usd

currencies image

14 660,77 UZS

40,10

eur

currencies image

159,78 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликларТамаки маҳсулотларини реклама қилишга доир қандай талаблар мавжуд?

Тамаки маҳсулотларини реклама қилишга доир қандай талаблар мавжуд?

Ҳуқуқ

calendar

07.05.2025

eye

246

Тамаки маҳсулотларини реклама қилишга доир қандай талаблар мавжуд?

Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига биноан, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотишни қуйидаги йўллар орқали рағбатлантиришга йўл қўйилмайди:

— тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг намуналарини бепул тарқатиш, шунингдек уларга нисбатан чегирмалар қўллаш;

— тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;

— тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва бошқа шу кабиларни), шунингдек болалар ўйинчоқларига, ширинликларга ёки болаларга мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб чиқарилган тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини тарқатиш, шу жумладан сотиш;

— савдо объектларининг олд томонида, кириш (чиқиш) жойларида, расталарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг тасвирларини, номларини ҳамда улар ҳақидаги бошқа ахборотни жойлаштириш;

— тамаки маҳсулотлари, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари бўлмаган бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқараётганда тамаки маҳсулотларига, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларига, мазкур мосламаларнинг ашёларига ёки алоҳида қисмларига ўхшатиладиган ҳар қандай атамалар, таърифлар, белгилар, рамзлар, тасвирлардан ёки бошқа аломатлардан фойдаланиш;

— рағбатлантирувчи акциялар ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказиш.

Бошқа ҳар қандай товарларнинг рекламасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш жараёнини намойиш этишга, шунингдек ушбу жараён рекламадан фойдаланувчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтиришга йўл қўйилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 375

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 295

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 154

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
970

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.