Ҳуқуқ
06.05.2025
317

Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасига биноан, зўравонлик факти мавжуд бўлган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг бошпана бериш тўғрисидаги талаби бўйича тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг махсус марказларга жойлаштирилишини таъминлайди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг вояга етмаган болалари улар билан бирга махсус марказларга жойлаштирилиши мумкин.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини махсус марказга жойлаштириш унинг хоҳишига кўра ўттиз кунгача бўлган муддатга амалга оширилади. Зарурат бўлган тақдирда бу муддат махсус марказнинг уставида белгиланган тартибда узайтирилади. Махсус марказга жойлаштириш муддати тугагач, агар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига нисбатан хавф мавжуд бўлса, махсус марказ маъмурияти бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи махсус марказга жойлаштирилган тақдирда, унинг иш жойи сақлаб қолинади.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг махсус марказда бўлиш вақти уни таълим муассасасидан машғулотларни ўтказиб юборганлиги муносабати билан чиқариш учун асос бўлмайди.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга, шунингдек уларнинг ўзи билан бирга махсус марказларга жойлаштирилган вояга етмаган болаларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар тазйиқ ўтказганликда ва зўравонлик содир этганликда айбдор деб топилган шахсдан ундирилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.