Life Style
06.08.2024
238
Буюк Британиянинг оммабоп "The Guardian" газетасида "Ўзбек ошхонасини ким ёқтирмайди? – Лондондаги "OshPaz" ресторанига шарҳ" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
"Буюк Британияда лағмон, сомса ва манти каби ўзбек таомлари ҳақида кўпчилик билмайди. Лондон шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун диққатга сазовор жой бўлган Пиккадилли циркидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ўзбек миллий таомлари маркази – "OshPaz" ресторани очилган. Ушбу тамаддихонада ўзбек миллий дўппиларини кийган қизлар меҳмонларга хизмат кўрсатади", – деб ёзилган мақолада.
Нашрда қайд этилишича, Лондоннинг энг гавжум масканларидан бири – Рижент кўчасида жойлашган ресторан Буюк Британия пойтахтидаги Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айланиб улгурган. Ресторанга келган киши мазали таомларни танаввул қилиш билан бирга ўзбек дизайнерларининг энг яхши ишларига ҳам гувоҳ бўладилар. Мажмуа деворлари ўзбек халқ амалий санъати намуналари, турли суратлар билан безатилган. Бинонинг бутун кўриниши шарқона меҳмондўстлик муҳитини ўзида мужассам этган. Бу ерда сиз ўзбек миллий мусиқаларини ҳам мириқиб тинглашингиз мумкин.
"Ўзбекистонда 35 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, аммо Буюк Британияда лағмон, нон, сомса ва манти ҳақида кам одам билади. Мантининг машҳур эмаслиги, айниқса, ҳайратланарли, чунки манти ўзбек миллий ошхонасининг муҳим таомларидан бири десак муболаға бўлмайди. "OshPaz"да манти мол гўшти, товуқ ёки қовоқдан тайёрланади. Хамирда тугилган манти 40 дақиқа давомида буғда пиширилади. Сўнг унга сабзи салати ёки қатиқ қўшиб танаввул қилиш тавсия қилинади", – дейилади манбада.
"Айтмоқчиманки, агар сиз умрингизнинг уч соатини мақсадли равишда ўтказмоқчи бўлсангиз, уларни ўзбек паловини тайёрлашни ўрганишга сарфлашингиз керак, – деб ёзган "The Guardian" газетаси. – Палов ёғ, пиёз, мол ёки қўй гўшти, сабзи, гуруч каби масаллиқлардан фойдаланиб пиширилади. Сиз палов тайёрлашда бошқа масаллиқларни ҳам қўшишингиз мумкин. У эса ошпаздан юксак маҳоратни талаб қилади.
Менимча, шунчаки "OshPaz"га бориб янги помидор ва бодрингдан тайёрланга салат ва қўй ёғи ҳамда гўштидан тайёрланган паловга буюртма бериш керак".
Нашрда қайд этилишича, "OshPaz" ресторани катта эмас – уни фақат сифатли хизмати учун мижозлар эътироф этади. Тамаддихона эгаси Музаффар Содиқов 2009 йил Буюк Британияга келган. Музаффар аввалига IT йўналиши бўйича ўқиган, сўнгра британияликларга ўзбек ошхонасининг лаззатли таомларини пишириш сирларини ўргатишни ўзининг режаларига киритди. У ўз фаолиятини Лондон атрофидаги турли хил кўча дўконларида бошлади, кейинчалик Ковент-Гардендаги "Seven Dials Market" ва Бороудаги "Mercato Metropolitano"да ўзбек миллий таомларини Буюк Британия аҳолисига улаша бошлади. Энди у Лондоннинг "West End" ҳудудида алоҳида ресторанга эгалик қилади. Ушбу ресторан бугунги кунда нафақат "Pizza Hut", балки Сент-Жеймснинг бошқа овқатланиш масканлари билан ҳам рақобатлаша олади.
"Тамаддихона менюсида палов, лағмон, манти каби ўзбек ошхонасининг мазали таомлари ўрин олган. Яна бир гап, бу ерда мижозларга хизмат кўрсатиш анча тез ва сифатли амалга оширилади. Бундан ташқари, бу ерда тоамларнинг вегетариан вариантлари ҳам мавжуд. Албатта, ўзбек таомларини Ўзбекистонга бориб танаввул қилишга ҳеч нарса етмайди. Бу режа бироз пул ва вақтни талаб қилади. Агар бундай имкониятингиз бўлмаса, ҳеч афсуслангманг, сиз Пиккадилли майдонидаги ўзбек миллий ресторанига келиб ҳам Ўзбекистонни кашф қилишингиз мумкин", – дейилади мақола хулосасида.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.