Ҳуқуқ
16.04.2025
441
Меҳнат кодексининг 502-моддасига кўра Тиббиёт ходимлари учун иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ортиқ бўлмаган қисқартирилган давомийлиги белгиланади.
Aйрим тоифадаги тиббиёт ходимлари йиллик қўшимча меҳнат таътили олиш ҳуқуқига ега. Тиббиёт ходимлари иш вақтининг ва йиллик қўшимча меҳнат таътилининг давомийлиги, шунингдек уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ҳамда тариф ставкасига (маошга) қўшимча тўловлар ва устамалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тиббиёт ташкилотлари гуруҳлари ўзи бевосита бўйсунадиган соғлиқни сақлашни бошқариш органлари томонидан, даволанган беморлар сонига қараб — стационар муассасалар учун, хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб — амбулатория-поликлиника хизмати ва бошқа тиббиёт ташкилотлари учун белгиланади.
Aгар шифокорнинг мутахассислиги бўйича иш стажида уч йил ёки ундан ортиқ танаффус мавжуд бўлса (ижтимоий таътиллар, тиббиётга ихтисослашмаган мутахассисликда ишлаш, узоқ давом етган касаллик, ногиронлик ва бошқалар), шифокор ўз касбий фаолиятини қайта бошлашдан олдин аввалги йилларда олинганлиги тўғрисида ҳужжат билан тасдиқланган мавжуд базавий, асосий ёки қўшимча мутахассисликка мувофиқ ихтисослашув курсларидан ўтиши шарт. Ихтисослашув курсларидан ўтиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.