Ўзбекистон
15.07.2024
539
"Toshkent shahar suv taʼminoti" акциядорлик жамияти чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқариб юбориш учун белгиланган қонун-қоидаларга амал қилмаганлиги учун жамиятга нисбатан иш қўзғатилди.
Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан "UZCARLSBERG" МЧЖнинг "TOSHKENT SHAHAR SUV TAʼMINOTI" АЖ хизматидан норози бўлиб қилган мурожаати ваколат доирасида ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида "TOSHKENT SHAHAR SUV TAʼMINOTI" АЖ ва "UZCARLSBERG" МЧЖ ўртасида "Чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқариш тўғрисида"ги коммунал-экологик норматив ҳужжат расмийлаштирилган. Унга кўра, "UZCARLSBERG" МЧЖга чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқариб юбориш учун сув ҳажми 68 % коэффициент қўлланиши белгиланган. Бироқ, "TOSHKENT SHAHAR SUV TAʼMINOTI" АЖ томонидан "UZCARLSBERG" МЧЖга 76 % коэффициент қўлланилганлиги натижасида 75 млн сўмга яқин ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича, ҳудудий бошқарма томонидан "TOSHKENT SHAHAR SUV TAʼMINOTI" АЖга нисбатан "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддаси (табиий монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш ман этилади) талабларини бузганлик аломатлари мавжуд деб белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.