Ўзбекистон
09.07.2024
5 303
1-қисм
Кунлар ҳам исиб, Ўзбекистонимиз янада гўзаллашиб бормоқда. Бундай кезларда кўнглимиз сокин, гўзал масканларга бориб дам олишни тусаб қолади. My Day "Сирли Ўзбекистон" жамоаси билан ҳамкорликда дам олиш кунларида ҳордиқ чиқариш учун энг мақбул бўлган масканлар рўйхатини тақдим этди.
1. Урунгач нефрит кўллари
Угам-Чотқол миллий парки ҳудуди ўзининг шаффоф кўллари ва сўлим дарахтлари билан ажойиб табиий манзара кашф қилади. Урунгач нефрит кўллари миллий паркнинг гавҳари ҳисобланади. Урунгачнинг қуйи ва юқори кўллари бўйлаб саёҳат қилар экансиз, тиниқ сувларда сузиш, тўғонгача сайр қилиш ва юқори кўл сувларида акс этувчи қоялар билан танишиш мумкин.
Шаҳаргача бўлган масофа: 150 километр
Саёҳат неча пулга тушади: агар сиз пойтахт такси хизматларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, бориш ва қайтиш тахминан 400 000 сўмга тушади.
2. Испай дараси
Испайсой Қорабулоқ постидан ўтганда жойлашган. Бу ерда Испай дарёсининг сувида завқ олиб чўмилиш мумкин. Маҳаллий аҳоли меҳмонхона уйларига жойлашиш, шунингдек шаршарагача отда сайр қилишни таклиф қилади.
Пскем тизмасидаги музликлар ва тоғ йўлларининг кўплиги бу ҳудудни тоғ туризми учун қулай қилади.
Шаҳаргача бўлган масофа: 130 километр
3. Мармар дарё дараси
Мармар дарёси - Белдирсой яқинида жойлашган машҳур дам олиш маскани. Белдирсойнинг осма дорига етмасдан чапга қайирилганда, бироз яёв юрилиб, Мармар дарёсининг биринчи катта шаршараси олдидан чиқилади. Шаршаранинг чап томонидан айланиб ўтиб, юқорига кўтарилганда, ажойиб дам олиш масканлари мавжуд. Сершовқин сой, яшил дарахтлар ва кўплаб сузиш ҳавзалари - Мармар дарёси ўз меҳмонларини шундай кутиб олади.
Шаҳаргача бўлган масофа: 75 километр
4. Паркентсой бўйлаб сайр
Бу Тошкентга энг яқин жойлашган ажойиб тош дарали манзарага эга кўркам маскан. Бу ерда “Кумушкон” дам олиш уйига жойлашиб, мазмунли ҳордиқ чиқариш мумкин. Булоқ, сой, қоялар – буларнинг ҳеч бири сизни бефарқ қолдирмайди. Оқим бўйлаб юқорига ҳаракатланиб, шаршаралар чеккасига бориб ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Шаҳаргача бўлган масофа: 50 километр
5. Сўқоқда сайр
Ушбу маскан ўз ландшафтининг ноанъанавийлиги билан ажралиб туради. Бу ерда пайдо бўлган йўловчи ўзини худди Россиядагидек тасаввур қилиши мумкин. Сершох қарағайзор шаҳарда етишмайдиган салқин ҳаво билан таъминлайди. Бу ерда сайёҳ танлаши мумкин: метеостанциягача бориш ёки Шохқўрғон тоғига кўтарилиш. Шохқўрғондан тоғ тизмалари, Заркент ва Сўқоқ қишлоқларининг ажиб манзараси кишига ўзгача завқ бағишлайди. Тоғга яхши жисмоний тайёргарлик билан 1,5-2 соатда кўтарилиш мумкин. Бундан ташқари, маҳаллий кабоблар ҳам меҳмонларни бефарқ қолдирмайди.
Шаҳаргача бўлган масофа: 60 километр
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.