currencies image

12 672,81 UZS

79,04

usd

currencies image

14 753,69 UZS

55,50

eur

currencies image

158,89 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда гастрономик кўчалар сони яна биттага ортади

Тошкентда гастрономик кўчалар сони яна биттага ортади

Ўзбекистон

calendar

19.07.2024

eye

681

Тошкентда гастрономик кўчалар сони яна биттага ортади

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Содиқ Азимов кўчасини гастрономик, яъни 24/7 режимида ишловчи кўчага айлантириш бўйича лойиҳа ишлари якунига етказилди.

Мазкур лойиҳа доирасида Содиқ Азимов кўчасида ёритиш устунлари, ўриндиқлар ва чиқинди урналарини ўрнатиш, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш, суғориш тизимларини жойлаштириш, аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар ўрнатиш, шунингдек, ҳудудда фотозоналар учун декоратив элементлар ташкил этиш, пиёдалар йўлаклари, вело-йўлаклар йўл чеккасида ҳаракатланишга халал бермайдиган автотураргоҳлар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этиш, овқатланиш учун қулай бўлган “Food trak”лар фаолиятини йўлга қўйиш, болалар ўйингоҳи ва 3D форматдаги катта монитор ўрнатиш каби ишлар амалга оширилади.  

Бир сўз билан айтганда, ушбу кўча пойтахтликлар ҳамда юртимиз меҳмонлари, айниқса, хорижлик сайёҳлар учун туну-кун ишлайдиган кўнгилочар марказга айлантирилади.  

Ушбу кўчада жойлашган барча озиқ-овқат ҳамда савдо нуқталари хорижий валютадаги тўловларни қабул қилувчи терминаллар билан таъминланиб, банкларнинг 24/7 режимда ишловчи замонавий банкомат ва инфокиосклари ўрнатилади.  

Улашиш: