Ҳуқуқ
22.04.2025
136
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш бўйича давлат контракти асосида, шунингдек унинг асосида тузиладиган давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаларига мувофиқ амалга оширилади. Қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланадиган, давлат бюджети ва молиялашнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобига таъминланадиган, Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари давлат эҳтиёжлари дейилади.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш юзасидан давлат контракти бўйича (бундан буён матнда давлат контракти деб юритилади) маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) давлат буюртмачисига ёки унинг кўрсатмасига биноан маҳсулот етказиб бериш шартномаси асосида бошқа шахсга шартлашилган муддатда товарлар етказиб беришни, давлат буюртмачиси эса, етказиб берилган товарлар ҳақи белгиланган муддатда тўланишини таъминлашни ўз зиммасига олади.
Давлат контракти давлат буюртмачисининг маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) қабул қилган давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги буюртмаси асосида тузилади.
Берган буюртмаси маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) томонидан қабул қилинган давлат буюртмачиси учун давлат контракти тузиш шарт ҳисобланади.
Давлат контрактини тузиш қонунчиликда белгиланган ҳоллардагина ва давлат контрактини бажариш туфайли маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) кўриши мумкин бўлган барча зарарни давлат буюртмачиси қоплаган тақдирдагина маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) учун мажбурий ҳисобланади.
Агар давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги буюртма танлов бўйича жойлаштирилса, танлов ғолиби деб эълон қилинган маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) билан давлат контрактини тузиш давлат буюртмачиси учун мажбурий ҳисобланади.
Агар тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат контракти лойиҳаси давлат буюртмачиси томонидан ишлаб чиқилади ва маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)га юборилади.
Давлат контракти лойиҳасини олган тараф кечи билан ўттиз кунлик муддатда уни имзолайди ва давлат контрактининг бир нусхасини бошқа тарафга қайтаради, давлат контракти шартлари юзасидан келишмовчиликлар мавжуд бўлса, худди шу муддатда келишмовчиликлар баённомасини тузади ва уни имзоланган давлат контракти билан бошқа тарафга юборади ёки унга давлат контрактини тузишдан бош тортишини маълум қилади.
Давлат контракти билан келишмовчиликлар баённомасини олган тараф ўттиз кун ичида келишмовчиликларни кўриб чиқиши, контракт шартларини бошқа тараф билан мувофиқлаштириш чораларини кўриши ва унга давлат контрактини келишилган таҳрирда қабул қилиши ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этиши ҳақида хабар бериши лозим. Бу муддат тугагач, манфаатдор тараф ҳал қилинмаган барча келишмовчиликларни ўттиз кунлик муддатда суд муҳокамасига топшириши мумкин.
Давлат контракти давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги буюртмани жойлаштириш танлови натижалари бўйича тузиладиган ҳолларда давлат контракти танлов ўтказилган санадан бошлаб ўттиз кун ичида тузилиши лозим.
Агар давлат контрактини тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф бошқа тарафни давлат контрактини тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.