currencies image

12 707,95 UZS

57,69

usd

currencies image

14 099,47 UZS

115,87

eur

currencies image

140,95 UZS

1,01

ru



АсосийЯнгиликларТоварларни бепул тарқатган ҳолда оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди

Товарларни бепул тарқатган ҳолда оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди

Ҳуқуқ

calendar

26.07.2024

eye

189

Товарларни бепул тарқатган ҳолда оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини та’минлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида”ги 360-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан оммавий тадбирларга аҳолини реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилишга тақиқ жорий этилмоқда.

Миллий гвардия ва ИИВга тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан белгиланаётган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган оммавий тадбир ташкилотчилари ва маъмурият Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

М.Холиқова,
Бойсун туман ФҲДЁ бўлими инспектори

Улашиш:

Бошқалар

13-август 2024, 13:32
4 003

Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?

Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?


17-август 2024, 12:47
1 223

Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?

Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.


19-август 2024, 04:06
1 214

Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади

Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.


20-август 2024, 12:40
1 177

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.