currencies image

12 895,55 UZS

15,20

usd

currencies image

14 338,56 UZS

196,91

eur

currencies image

159,38 UZS

2,70

ru



АсосийЯнгиликларТуркия ташқи ишлар вазири туркий давлатларни умумий алифбо қабул қилишга чақирди

Туркия ташқи ишлар вазири туркий давлатларни умумий алифбо қабул қилишга чақирди

#NoComment

calendar

08.07.2024

eye

263

Туркия ташқи ишлар вазири туркий давлатларни умумий алифбо қабул қилишга чақирди

Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун туркий давлатлар ўртасида ягона алифбо ишлаб чиқишга чақирди. Бу ҳақда вазирнинг баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда Hurriyet Daily News нашри хабар берди.

Хоқон Фидан 6 июль куни Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этган. Ўз иштироки давомида Анқара расмийси қардош мамлакатларни ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг янги жабҳаларини топишга чақирган.

“Глобал кучлар рақобати географик ҳудудимизга кириб келишига йўл қўймаслик учун сафларимизни кучайтириб, умумий фаровонлик йўлида имкониятларимизни ишга солишимиз керак”, — деган Туркия ташқи ишлар вазири ўз нутқида.

Саммитда туркий мамлакатларнинг бугунги кунда турли алифболардан фойдаланаётгани муҳокама қилинган. Бу борада ислоҳот ўтказиш, лотин алифбоси намунасида янги алифбо яратиш тавсия қилинган.

“Биз имкон қадар тезроқ алифбо умумийлигига эришишимиз керак. Алоқа, энергетика, молия, савдо, мудофаа саноати ва янги технологиялар каби соҳалардаги ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун зарурий келишув асосларини яратишимиз керак”, — дея таъкидлаган йиғилишда Хоқон Фидан.

Туркий давлатлар вакиллари Хоқон Фиданнинг чақириғини ижобий қабул қилишган. Бу қарор ижобий амалий аҳамиятга эга бўлишини билдиришган.

Бугунги кунда туркий мамлакатларда турли алифболар амал қилмоқда. Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон лотин алифбосидан фойдаланмоқда. Қирғизистон ва Қозоғистон эса кирилл алифбосини сақлаб қолган.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 511

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 333

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 271

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
1 097

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.