Ҳуқуқ
03.10.2024
1 055
Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, хорижий туристларни юртимизга жалб қилиш учун туризм ташкилотларини айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан республика тижорат банклари орқали 50 миллион доллар қийматида алоҳида кредит линияси очилмоқда. Бу кредитлар миллий валютада йиллик 17 фоизгача ставкада, 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилга ажратилади.
Мақсадли кредит линияси доирасида кредитлар 1 йилдан ортиқ фаолият юритаётган, камида 15 фоиз миқдорида ўз маблағлари (шу жумладан, бино ва иншоотлар кўринишида) жалб этилишини таъминлай оладиган туроператорларига хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келиш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш учун айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида битта тадбиркорлик субъектига 25 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.
Ажратилган кредитлардан самарали ва манзилли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида туроператорлар хизмат кўрсатилаётган хорижий сайёҳлар сонини ҳамда туристик хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромадларни камида 25 фоизга ошириш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Улашиш:
Бошқалар
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди
Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Фуқаролик жамияти институтлари эркин фаолият юритиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Айни пайтда тадбиркорлик ва фермерлик йўналишида 664, спорт йўналишида 1 минг 519, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 652, ёшлар йўналишида 650, ҳуқуқий- демократик институтларни ривожлантириш соҳасида 839, маданият, тарих ва маърифат йўналишида 564 ННТ фаолият юритмоқда.