currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларУй ҳадя қилинганда солиқ ҳисобланадими?

Уй ҳадя қилинганда солиқ ҳисобланадими?

Ҳуқуқ

calendar

12.07.2024

eye

1 431

Уй ҳадя қилинганда солиқ ҳисобланадими?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси 7-бандига асосан жисмоний шахсларнинг ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Яъни бу дегани сиз уйни 3 йил ичида кимгадир сотсангиз, ҳадя қилсангиз сиз даромад солиғи тўловчиси ҳисобланасиз.

Бунда Кодекснинг 375-моддаси 4-бандига асосан мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кўчмас мулк бўйича кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.

Улашиш: