Содда талқин
25.05.2026
39

Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади. Бироқ амалиётда кўпинча ижарага олинган хонадонни асл эгасининг рухсатисиз ёки қонун талабларини бузган ҳолда бошқа шахсларга қайта ижарага бериш, яъни иккиламчи ижара (субижара) ҳолатлари кўп учрайди.
Бундай вазиятлар мулкдор, бирламчи ижарачи ва учинчи шахслар ўртасида турли ҳуқуқий низолар келтириб чиқаришга сабаб бўлади. Хўш, қонунчилигимиз уй-жойни иккиламчи ижарага беришга рухсат берадими? Агар рухсат берса, бунинг тартиби қандай ва уй эгасининг розилиги қай даражада муҳим? Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 550-моддаси ва Уй-жой кодекси талабларига кўра, ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни иккиламчи ижарага беришга ҳақли, аммо бунинг зарурий шарти — мулкдорнинг (уй эгасининг) олдиндан берилган розилигидир. Агар уй эгаси рози бўлмаса, ҳар қандай субижара шартномаси қонуний кучга эга эмас деб топилади ва бу бирламчи ижара шартномасини бекор қилишга асос бўлади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ўзи ижарага олган бинонинг бир қисмини ёки ҳаммасини муайян муддатга иккиламчи ижарага олувчига беради. Иккиламчи ижарага олувчи уй-жойдан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонунчиликнинг жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилган тақдирдагина тузилиши мумкин.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳақ эвазига амалга оширилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати уй-жойни ижарага бериш шартномасининг муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда бир вақтнинг ўзида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳам бекор қилинади.
Янги муддатга шартнома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги қоида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги таҳрирдаги “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонун бўйича 10 та саволга 10 жавоб
Қонун жами 71 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Қасддан одам ўлдириш жиноятининг назарий-ҳуқуқий асослари ва замонавий кўринишлари
Инсон ҳаёти ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг энг олий қадрият ҳисобланади.