Ҳуқуқ
02.12.2024
1 243

Ушбу ипотека кредитини олиш мумкин бўлган шахслар бугундан бошлаб online-mahalla.uz платформаси орқали ариза юборишлари мумкин.
Ушбу ҳужжатга асосан, бугундан бошлаб уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланади.
“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 миллион сўмгача миқдорда 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилиши белгиланган. Ушбу ипотека кредитини олиш мумкин бўлган шахслар бугундан бошлаб online-mahalla.uz платформаси орқали ариза юборишлари мумкин.
Мазкур ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади.
Жорий йилги дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади.
Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...