Содда талқин
17.03.2026
320

Таълим учун тўлов – имтиёз қандай ишлайди?
Фуқароларнинг таълим олиш учун ажратилган даромадлари солиққа тортилмайди. Бу амалда қандай ишлаши қуйидагича:
- даромад топасиз ва 12 фоиз миқдорида даромад солиғи тўлайсиз;
- унивеситетга контракт тўловини амалга оширасиз;
- контракт тўлови суммаси солиққа тортиладиган даромаддан чиқариб ташланади;
- солиқ қайта ҳисобланади.
Қайтариладиган сумма қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: тўланган контракт суммаси × 12%. Агар контракт 25 млн сўм бўлса, 3 млн сўмгача қайтариб олиш мумкин – агар даромадингиздан шу миқдорда жисмоний шахслар даромад солиғи (ЖШДС) ушлаб қолинган бўлса.
Кимлар қайтариб олиши мумкин?
Имйиёз қуйидаги таълим тўловлари учун қўлланади:
- ўзининг ўқиши учун;
- фарзандининг ўқиши учун;
- турмуш ўртоғининг ўқиши учун.
Имтиёз қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
- ака-ука, опа-сингил, жиян ва бошқа қариндошларнинг ўқиши учун тўлов қилинганида;
- солиққа тортилмайдиган даромадлардан тўланганида;
- ҳужжат билан тасдиқланмаган ҳолларда.
Қандай ҳужжатлар керак?
Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
- университет билан шартнома;
- тўлов ҳужжатлари: квитанциялар, банк ўтказмалари, маълумотномалар;
- даромад ҳақида маълумотнома – агар солиқ декларацияси расмийлаштирилса.
Иш берувчи орқали қандай расмийлаштириш мумкин?
Қуйидаги ҳолларда иш берувчи орқали расмийлаштириш мумкин:
- расман ишласангиз;
- контракт жорий йилда тўланаётган бўлса;
- бухгалтерия имтиёзни ҳар ой қабул қилишга тайёр бўлса.
Бухгалтерияга қандай ҳужжатлар бериш керак?
Иш берувчига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисида ариза;
- университет билан шартнома;
- тўловни тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари;
- зарур ҳолларда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат (фарзанд ёки турмуш ўртоқ учун тўланса).
Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...