Ҳуқуқ
16.07.2024
1 675

Қандай ҳолларда ўқишни кўчириш мумкин? Аризалар қачондан ва кимга берилади? Кимлар грант асосида ўқишни кўчиради?
1. Қайси ҳолларда ўқишни кўчириш мумкин?
Талабаларга давлат ОТМнинг биридан бошқасига ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.
2. Қандай йўналишлар бўйича ўқишни кўчириш мумкин?
Талабалар мос ва турдош йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқишни кўчириши мумкин.
Бир ОТМ доирасида ўзаро мос ва турдош йўналишлар бўйича ўқишни кўчириш ректор буйруғи билан амалга оширилади.
3. Аризалар қачон ва кимга берилади?
Ўқишни кўчириш бўйича аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача берилади. Аризалар ҳар йили 5 августдан 30 августга кўриб чиқилади.
Давлат ОТМлари ўртасида ўқишни кўчириш бўйича аризалар transfer.edu.uz орқали қабул қилинади.
4. Қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?
Ўқишини кўчириш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур:
кўчиришни истаган таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхалари;
паспорт ёки ID нусхаси.
Ариза кўриб чиқилиб ўқишни кўчиришга рухсат берилганда ОТМ ректори буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу ОТМ томонидан талаба илгари ўқиган ОТМ унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
ОТМ 3 кунда талабанинг шахсий йиғма жилди юборилади ёки талабанинг ўзига берилади.
Грант асосида ўқишни кўчириш учун фақат грантда ўқиётган талабалар ариза бериши мумкин ҳамда ариза берилган ОТМнинг жорий йилдаги қабул квотасида грант ўринлар мавжуд бўлиши керак.
Кўзи ожизлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квотада грант асосида ўқиётганлар ўқиши гранти асосида кўчирилади.
5. Ариза қандай ҳолатларда рад этилиши мумкин?
Қуйидаги ҳолатларда ўқишни кўчириш аризалари рад этилиши мумкин:
аккредитацияга эга бўлмаган хорижий ОТМда ёки уларнинг филиалларида ўқиганлар;
мавжуд таълим шаклидан бошқа таълим шаклида ўқиганларга;
ОТМнинг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;
1-курс 1-семестрни тугатмасдан ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар;
ОТМда мос таълим йўналиши ёки шакли бўлмаганида, фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;
контракт асосида ўқиётганлар тўловни ўз муддатида тўламаганда;
талабанинг шахсий йиғма жилди ўз муддатида берилмаганида;
грант билан кўчириш учун бўш ўринлар бўлмаганида;
ОТМ моддий-техника базаси имконияти чекланганда;
мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналишига, бошқа олий таълим муассасасига кўчирмоқчи бўлганда;
кечки таълимдан сиртқи таълимга ҳамда кечки таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
сиртқи таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;
талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги таҳрирдаги “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонун бўйича 10 та саволга 10 жавоб
Қонун жами 71 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Қасддан одам ўлдириш жиноятининг назарий-ҳуқуқий асослари ва замонавий кўринишлари
Инсон ҳаёти ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг энг олий қадрият ҳисобланади.