Ҳуқуқ
24.03.2025
536

– Мактабда рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Мактаб директори тил билиш даражасини белгилайдиган сертификатим бўлмагани учун 2024/2025-ўқув йилида мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишини айтди. Бу қанчалик қонуний?
– Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майда қабул қилинган “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 9-бандида “2024/2025- ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим”лиги белгиланган.
Шунга асосан 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб сизда камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат бўлиши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.