currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎқитувчиларни навбатчиликка қўйиш мумкинми?

Ўқитувчиларни навбатчиликка қўйиш мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

30.06.2026

eye

61

Ўқитувчиларни навбатчиликка қўйиш мумкинми?

Савол: Мактабда директор ўринбосари хоҳлаган педагогни ўзи хоҳлагандек рўйхат қилиб навбатчиликка қўйиши мумкинми?

 

Жавоб: Меҳнат кодекси 115-моддасига кўра, иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:

- агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;

- қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида навбатчилик қилиш деган мажбурият йўқ.

Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади. Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддасига биноан жарима солиниши мумкин.

 

Улашиш: