currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини биласизми?

Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

09.09.2024

eye

593

Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини биласизми?

Фарзандим ўқиётган мактаб анча узоқлик қилаяпти. Ўқишини ўзимизга яқин ҳудуддаги мактабга ўтказсак бўладими?

Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Ота-оналар фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади. Ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мактабдан кетиш талони берилади.

Ўқувчи таълим олаётган мактаб директори мактабга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:

ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

ўқувчининг тиббий картаси.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

Улашиш: