Ҳуқуқ
20.12.2024
1 093
– Яқинда янги уй олганлигимиз сабабли янги йилдан бошқа туманга кўчиб ўтамиз. Фарзандларимиз мактаб ўқувчиси. Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказишнинг қонуний тартиби қандай? Шу ҳақда маълумот берсангиз?
Алишер Маҳмудов
– Конституциянинг 50-моддасига кўра, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга. Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди. Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади. Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир. Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир. Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра, ота-онадан бири йилнинг исталган пайти (ўқув йили давомида ёки каникул вақтида ҳам) фарзанди ўқиб турган мактаб директор номига бир мактабдан бошқасига кўчириш сабабини кўрсатган ҳолда ариза ёзади ва ушбу аризани мактаб директори бир иш куни ичида кўриб чиқади.
Кўриб чиқилган ариза юзасидан намунадаги шаклда мактабдан кетиш талони берилади.
Ота-онадан бири фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактабнинг директори номига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза ёзади. Ушбу аризага кетиш талони илова қилинади.
Танланган мактаб директори ариза ва кетиш талонини қабул қилиб олгандан сўнг, шу куннинг ўзида намунадаги шаклда мактабга келиш талони берилади.
Ўқувчи таълим олаётган мактаб директори мактабга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:
ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
ўқувчининг тиббий картаси.
Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Лекин ҳозирги кунда ота-оналар мактабга бориб юрмасдан, ўз уйларида ўтириб ҳам бемалол my.maktab.uz ва my.gov.uz базалари орқали online тарзда шахсий кабинети орқали фарзандларини бир мактабдан бошқасига ўтказишлари мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фарзандларингизни my.maktab.uz ва my.gov.uz базалари орқали online тарзда бошқа мактабга ўтказишингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.