Ҳуқуқ
05.05.2025
63
Фуқаролик кодексининг 224-моддасига кўра aгар мулкдорлардан бири умумий мулкдаги ўз улушини бошқа шахсга сотишни истаса, қолган мулкдорлар ушбу улушни сотиш нархида ва бир хил шартларда имтиёзли тартибда сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар. Лекин бу қоида улуш кимошди савдоси (аукцион) орқали сотилаётган ҳолатларга тааллуқли эмас.
Улушни сотувчи шахс сотиш нияти, улуш нархи ва шартлари ҳақида қолган мулкдорларга ёзма хабарнома юбориши шарт. Агар улар:
— кўчмас мулк бўйича 1 ой ичида,
— бошқа турдаги мулк бўйича 10 кун ичида
имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишдан бош тортсалар ёки жавоб бермасалар, улушни ҳар қандай шахсга эркин сотиш мумкин.
Агар улуш имтиёзли ҳуқуқни бузган ҳолда сотилса, қолган мулкдорлар 3 ой мобайнида судга мурожаат қилиб, харидорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.
Агар давлат органи ёки бошқа юридик шахс умумий мулкдаги уй (ёки хоналари)даги улушини сотса, уйда яшаб турган ижарачилар аввал имтиёзли харид қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Агар улар ушбу ҳуқуқдан фойдаланишдан бош тортса ёки жавоб бермаса, кейингиси сифатида қолган мулкдорлар мазкур ҳуқуқни амалга оширишлари мумкин.
Бу қоидалар айирбошлаш шартномаси орқали улуш бошқа шахсга берилганда ҳам татбиқ
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.