Ҳуқуқ
29.12.2024
387

Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан умумий ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш муҳим. Ёнғин келиб чиққанда ҳодиса жойига ўт ўчириш машинасини ўз вақтида ва тезкор етиб бориши аланга тарқалишини олдини олади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сонли қарорига кўра:
- бинолар, иншоотлар, очиқ омборлари, сув таъминоти манбаларига, стационар ўт ўчириш нарвонларига ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўлларни;
- тор кўчаларни ва ўтиш жойларини тўсиб ва ёпиб қўйиш тақиқланади.
Шунингдек, йўллар ва тор кўчалар қишда қордан ва музлардан тозаланиши керак.
- Йўллар ва тор кўчаларни таъмирлаш учун ёпилиши ёки ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган бошқа сабаблар ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига дарҳол хабар берилиши ҳамда ушбу жойларга тўсиб қўйилган йўл қисмини энг яқин айланиб ўтиш йўналишини кўрсатувчи белгилар ўрнатилиши ёки йўлнинг таъмирланаётган қисмидан ўтиш имкони яратилиши;
- вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада (агарда бошқа нормалар билан каттароқ ёнғинга қарши оралиқ масофа талаб этилмаса) ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.
Саноат корхоналарининг ҳудудида (қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ҳудудлардан ташқари) вақтинчалик ёнувчан бино ва иншоотларни, шу жумладан, вагон ва контейнерларни қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги таҳрирдаги “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонун бўйича 10 та саволга 10 жавоб
Қонун жами 71 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Қасддан одам ўлдириш жиноятининг назарий-ҳуқуқий асослари ва замонавий кўринишлари
Инсон ҳаёти ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг энг олий қадрият ҳисобланади.