currencies image

12 938,20 UZS

26,23

usd

currencies image

14 710,73 UZS

33,72

eur

currencies image

159,51 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда концертлар ташкил этиш тартиби: Жонли ижро устуворми ёки фонограмма?

Ўзбекистонда концертлар ташкил этиш тартиби: Жонли ижро устуворми ёки фонограмма?

Ҳуқуқ

calendar

18.04.2025

eye

154

Ўзбекистонда концертлар ташкил этиш тартиби: Жонли ижро устуворми ёки фонограмма?

2025 йил 8 апрелда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Концерт-томоша фаолиятида жонли ижрони янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 207-сон қарори билан концерт-томоша тадбирларини жонли ижро, қисман ёки тўлиқ фонограммадан фойдаланган ҳолда ташкил этиш тартиби аниқ белгилаб берилди. Бу янгилик нафақат тадбир ташкилотчилари ва ижрочилар, балки концертга борувчи томошабинлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу Низом концертларни учта асосий турга ажратади:

- Жонли ижро (Live Performance)

- Фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда (Semi-Playback)

- Фонограммадан тўлиқ фойдаланилган ҳолда (Full Playback)

Ҳар бир тур учун алоҳида талаблар, чекловлар ва имтиёзлар белгиланган. Бу нафақат ижрочилар масъулиятини оширади, балки бозордаги шаффофликни таъминлайди.

Жонли ижро санъатда сифат белгиси

Низомга кўра, жонли ижро — бу ҳеч қандай тайёр аудиоязувларсиз, ижрочиларнинг реал вақтда куйлаши ёки созда ижро этиши демакдир.

Жонли ижро санъаткорнинг профессионал маҳорат даражасини кўрсатади. Шу боис, Низомда бундай тадбирлар қўллаб-қувватланади:

- Оммавий тадбир объекти ижарасига 50% чегирма

- МТРКда рекламага 30% чегирма

- Эфир орқали бепул узатиш имконияти

Бу имтиёзлар орқали жонли ижрони танлаган ташкилотчилар моддий жиҳатдан ҳам рағбатлантирилади.

Қисман фонограмма эндиликда расман тан олинди

Амалиётда кўп кузатиладиган формат — жонли ва тайёр аудио аралашмаси — ҳам Низомда алоҳида қайд этилди. Энди бу турдаги концертлар ҳам расман рухсат этилган, аммо:

— концерт жонли ва фонограмма аралашмаси экани аниқ кўрсатилиши керак;

— оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда очиқ маълумот берилиши шарт;

— 25% ижара чегирмаси, 15% реклама чегирмаси берилади;

— бу ҳолда ҳам ташкилотчи жавобгар шахс сифатида ҳисобланади.

Фонограмма тўлиқ бўлса — имтиёз йўқ

Фақат тайёр аудиоязувлардан иборат концертлар ҳам ташкил этилиши мумкин. Аммо, бундай тадбирлар учун ҳеч қандай чегирма ёки бепул эфир имконияти берилмайди.

Ташкилотчи бу ҳақда олдиндан аниқ маълумот тарқатиши керак

Бу билан тингловчи концертга чипта олишдан олдин қайси форматда ўтишини билиб, онгли танлов қилади.

Комиссиялар: Назорат ва имтиёзларни тақсимлаш органи

Янги низомда оммавий тадбирларнинг шаффофлиги ва назорати учун комиссиялар ташкил этилади. Улар:

— Камида 7 нафардан иборат бўлади;

— Санъат ва маданият мутахассислари, жамоатчилик вакилларидан ташкил топади;

— Концертларни видеога олиш ва таҳлил қилиш асосида хулоса тайёрлайди;

— Хулосалар асосида чегирма бериш ёки рад этиш масаласини ҳал қилади;

— Комиссия қарорига норози бўлган ташкилотчилар суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу қарор ижрочилар, ташкилотчилар ва аудитория ўртасида ишончли ва шаффоф муносабатларни шакллантиришга хизмат қилади. Жонли ижрони танлаганлар қўллаб-қувватланади, фонограмма фойдаланувчилар эса олдиндан бу ҳақда очиқ маълумот бериши шарт.

Адҳам Фозилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 328

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 008

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
865

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
858

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.