Ҳуқуқ
22.05.2026
57

Бугунги кунда ҳудудларда ташқи реклама объектлари — пешлавҳа, баннер, пилон, электрон монитор ва бошқа реклама конструкцияларини ўрнатиш билан боғлиқ низолар ва уларни бузиб ташлаш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Мазкур муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида ташқи реклама ва ахборот объектларини жойлаштириш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни демонтаж қилишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари белгиланган.
Хусусан, ушбу соҳани Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарори ҳамда 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ, реклама обектларини ўрнатишнинг техник, меъморий ва хавфсизлик талабларини, шунингдек, қонун бузилган ҳолларда уларни олиб ташлаш тартибини белгилаб берилади.
Ташқи реклама объектларини ўрнатишнинг асосий ҳуқуқий талаблари Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонун 26-моддаси 1-қисмига мувофиқ, ташқи реклама ва ахборот объектлари қуйидаги талаблар асосида ўрнатилиши лозим:
— Объектлар хавфсизликнинг умумий техник регламенти талабларига мувофиқ бўлиши шарт;
— Реклама жойининг паспортига мувофиқ фақат реклама тарқатиш мақсадида фойдаланилиши керак;
— Реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилиши шарт;
— Ташқи реклама ва ахборот объектларини ўрнатиш чизмасига мувофиқ бўлиши лозим.
Транспорт хавфсизлигини таъминлаш ва тарихий-маданий обектларни муҳофаза қилишга қаратилган қонунчиликда белгиланган ўрнатиш қатъиян тақиқланган қуйидаги ҳолатлар мавжуд:
— йўлнинг қатнов қисмига;
— йўл белгиларига;
— светофорларга;
— моддий маданий мерос объектларига ўрнатиш тақиқланади.
Реклама обектларини мажбурий демонтаж қилиш асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 428-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама ва ахборот обектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш ва демонтаж қилинган конструкцияларни сақлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, айрим ҳолларда реклама объектлари мажбурий тартибда олиб ташланади.
Агар реклама конструкцияси реклама жойининг паспортисиз ўрнатилган бўлса, ваколатли давлат органи қарорига асосан у демонтаж қилинади. Ваколатли орган демонтаж қилиш ҳақида қарор қабул қилганидан кейин мулкдор 10 иш куни ичида объектни ўзи олиб ташлаши керак.
Агар ушбу муддатда демонтаж амалга оширилмаса, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан объект мажбурий тартибда бузиб ташланади. Реклама жойи паспорти олинган бўлса-да, объект 6 ой ичида ўрнатилмаса, паспорт бекор қилинади ва кейинчалик объектни ўрнатиш ҳуқуқи йўқолади.
Реклама жойидан фойдаланиш учун белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик ҳам паспортни бекор қилиш ҳамда реклама объектини демонтаж қилиш учун асос бўлади. Реклама объектларини жойлаштириш чизмаларини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 428-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 10-бандига кўра, ташқи реклама ва ахборот объектларини ўрнатиш чизмалари тегишли келишувлардан сўнг қуйидаги мансабдор шахслар томонидан тасдиқланади:
— Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси;
— вилоятлар ҳокимлари;
— Тошкент шаҳар ҳокими.
Мазкур тартиб ҳудудларнинг ягона меъморий қиёфасини сақлаш ҳамда реклама жойлаштиришни марказлашган ҳолда назорат қилиш имконини беради.
Пешлавҳаларга қўйилган махсус талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарориҳамда 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра:
— пешлавҳа ўлчами бино девори майдонининг 5 фоизидан ошмаслиги;
— унда корхонанинг номи ва фаолият тури акс эттирилиши шарт этиб белгиланган.
Мазкур норма реклама воситаларининг ҳаддан ташқари йириклашиб кетиши ва шаҳар меъморий қиёфасининг бузилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Ахрор Казаков,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.