currencies image

12 707,95 UZS

57,69

usd

currencies image

14 099,47 UZS

115,87

eur

currencies image

140,95 UZS

1,01

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистондаги доимий аҳоли сони маълум қилинди

Ўзбекистондаги доимий аҳоли сони маълум қилинди

Ўзбекистон

calendar

26.07.2024

eye

144

Ўзбекистондаги доимий аҳоли сони маълум қилинди

2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 134 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, аҳолининг қарийб 18 миллион 696 мингнафари эркаклар,18 миллион 437 мингнафари аёллар ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатнинг шаҳар аҳолиси сони 18,9 миллион кишини, қишлоқлардаги аҳолиси 18,2 миллион кишини ташкил этади.

Агентлик маълумотига кўра, республика аҳолисининг ўртача ёши 28,5 ёш бўлган. Таққослаш учун, 2014 йилда аҳоли ўртача ёши 27,3 ёш эди.

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар умумий аҳоли сонининг 56,4 фоизига тенг. Шу билан бирга, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 32 фоиз, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,6 фоиз.

Доимий аҳоли сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилоятида қайд этилган – 4 миллион 249 минг нафар. Бу бутун Ўзбекистон аҳолисининг 11,4 фоизи дегани. Шунингдек, Фарғона (4,1 миллион киши), Қашқадарёда (3,6 миллион киши), Андижон (3,4 миллион киши) ва Наманган (3,1 миллион киши) вилоятларида нисбатан кўп аҳоли истиқомат қилади.

Доимий аҳолиси сонининг улуши энг кам ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, у ерда 922,1 минг киши яшамоқда. Навоий (1,1 миллион киши), Жиззах (1,5 миллион киши), Хоразм (2 миллион киши) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (2 миллион киши) нисбатан кам аҳоли истиқомат қилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-август 2024, 13:32
4 002

Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?

Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?


17-август 2024, 12:47
1 223

Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?

Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.


19-август 2024, 04:06
1 214

Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади

Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.


20-август 2024, 12:40
1 177

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.